Мустақиллик - энг улуғ, энг азиз байрам. Мана, йигирма беш йилдирки, халқимиз озодлик нашидасидан баҳра олиб, эркин ва фаровон ҳаёт кечирмоқда. Бу кунлар ҳурриятпарвар аждодларимизнинг асрий орзуси эди.

Истиқлол шарофати билан бу орзулар ижобат топиб, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқарди, миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримиз тикланди. Юрт тинчлиги ва тараққиёти, шу азиз заминда яшовчи ҳар бир инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини яратиб берилаётгани, фарзандларимизнинг келажагига мустаҳкам замин яратилаётгани билан ҳам бу байрам барчамиз учун азиз ва мукаррамдир. Шунинг учун ҳам халқимиз мана, чорак асрдирки, 1 сентябрь - Мустақиллик кунини кўтаринки кайфиятда, шоду хуррамликда нишонлаб келмоқда.

Барча жойда бўлгани каби туманимизнинг ҳар бир гўшаси-қишлоқ ва маҳаллаларда ўтаётган мустақиллигимизнинг 25 йиллиги байрами шодиёналарида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» деган сўзлар ҳар бир ватандошимизнинг қалб изҳори сифатида янграмоқда, диллардан дилларга кўчмоқда.

Кексалар, ногиронларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимиз ва қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир. Истиқлол йилларида бу азалий қадриятларимиз янада камол топди, ривожланди. Кексалар, ногиронларни моддий ва маънавий қўллаб, ҳаётига тегишли мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган Президент фармонлари ва ҳукумат қарорлари асосида дастурлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августидаги «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб - қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 237-сонли қарори бу борада муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан туман тиббиёт бирлашмасининг ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий - ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими томонидан бирлашмада байрам тадбири ўтказилди.

Шу кунларда юртимизнинг қайси гўшасида бўлманг, мустақиллигимизнинг 25 йиллиги шарафига кенг кўламда бунёдкорлик ҳамда ободончилик ишлари ҳамжиҳатликда олиб борилмоқда. Энг муҳими, барчамизнинг қалбимиз хотиржам, тилимизда шукроналик. Истиқлол бизга орзу ва умидларимиз рўёбини кўриш бахтини муяссар этди.

Қурувчилик шарафли касб. қурувчилар оиласининг вакили эканлигимдан фахрланаман. Отам Носирхўжа Имомов, акам Собитхўжа Носировлар узоқ йиллар қурилиш ташкилотларига раҳбарлик қилган. Собиқ тузум даврида бу соҳа вакилларига осон бўлмаган. қандай бино бўлмасин, албатта марказнинг рухсатини олиш зарур эди.

Истиқлол сабаб, барча соҳа вакиллари қатори бунёдкорларнинг ҳам елкасига офтоб тегди, эмин-эркин ишлаш имконияти яратилди.

Юртимиз мустақилликка эришганига йигирма беш йил тўлди. Бу тарих учун қисқа давр, аммо бугун халқимиз ўзи танлаган йўлда асрга татигулик ютуқларни қўлга киритди.

«Биз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб, урф-одатларимизга суяниб, шунинг баробарида тараққиёт топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олиб, мана шундай олийжаноб интилишлар билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йулда эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олгани - бундай имкониятларнинг барчасини айнан шу мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз», деб ёзади муҳтарам Юртбошимиз ўзининг «Юксак маънавият-енгилмас куч» асарида.

Энг муҳими, эртанги кунимизнинг таянчи ва суянчи бўлмиш ёш авлодимизнинг янгича, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, шу юртнинг ҳақиқий эгаси, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етаётганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Мустақиллик бизга эркин ва озод яшаш, ҳар бир инсон ўз йўлини мустақил белгилаш, ҳеч кимга қарам бўлмаган мамлакатнинг фуқароси сифатида яшаш имкониятини берди.

Бугун ҳар биримиз обод ва озод, кун сайин ўзгариб, тобора гўзаллашиб бораётган юрт фуқароси эканлигимиздан чексиз фахрланмоқдамиз.

ЎзЛиДеП туман кенгаши ташаббуси билан «Чўлпонов» қишлоқ врачлик пунктида партия фаоллари, тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида сўзга чиққанлар ана шундай фикрлар билдиришди.

-Мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қўлга киритилган муваффақиятларимиз, жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаганимиз, чуқур ўйланган, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда «ўзбек модели» деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегиясини амалга оширганимиз бугунги кунда биз танлаган, ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлини нақадар тўғри ва ҳаётий эканлигини тасдиқлаб бермоқда,-деди ўз сўзида партиянинг вилоят кенгаши бўлим бошлиғи Ф. Аҳмедов.

Косонсой дам олиш масканида «Адолат» СДП фаоллари ташаббуси билан «Ким эдигу ким бўлдик?» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда партиянинг вилоят, туман кенгашлари раислари, кенгаш аъзолари, фаоллар, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда партиянинг вилоят кенгаши раиси О. Мақсудов, Чуст туман кенгаши раиси, меҳнат фахрийси С. Аҳмедов, халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши депутати Қ. Ражабов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

-Мустақилликнинг қиёси, кўлами ва моҳиятини англаш учун ўтган йигирма беш йилимизни шўролар ҳукмронлиги остида кечирилган давр билан солиштириш, қиёслаш, ибратланиш, хулоса чиқариш кифоя қилади,-деди ўз сўзида Қ. Ражабов.- Истиқлол йилларида халқимиз барча соҳада эмин-эркин сайъ-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлди. Бу фаровонликни янада юксалтириш, эркин, озод фуқаролик жамияти шаклланишида муҳим омил бўлмоқда.

-Биласизми, ҳали бирор марта кўча эшигимизга қулф осмаганмиз,-дейди биз билан суҳбатда Рисолат буви.-Эшик зулфини ип билан боғлаб қўйсак, бу уйда ҳеч ким йўқ экан деб, биров қа-дам ранжида қилмайди. Ҳозир набираларим таътилда, улар тушдан кейин бир-икки соатга болалар спорт мактабидаги тўгаракларга бориб келишади. Болалардан ҳам, уй-жойимиздан ҳам хотиримиз жам. Хотиржам кишининг эса ҳаёти файзли ўтади, ишида барака бўлади. Буларнинг бари мустақил Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаёт, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг шарофатидандир.

Барча жойда бўлгани каби бизнинг Косон қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Маҳаллаларда ободончилик ишлари авж олдирилмоқда, ранг-баранг тадбирлар ўтказиляпти. Жумладан, маҳаллаларимизда «Маҳалламизнинг бир куни»  мавзусидаги тадбирлар кўтаринки руҳда, аҳоли фаоллигида ўтмоқда.

«Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди». Президентимизнинг бу машҳур иборалари ҳар биримизни оиламизни қадрлашга, тотув ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга ундайди. Зеро, ортга назар ташлар эканмиз, мустақиллигимизнинг ўтган даврида Президентимиз ташаббуслари билан турли йилларни «Оила йили», «Аёллар йили», «Соғлом авлод йили», «Оналар ва болалар йили», «Обод турмуш йили», «Соғлом бола йили», «Соғлом  она ва бола йили» деб номланиши, кенг  кўламли Давлат дастурлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилиши оилага, уларда камол топаётган фарзандларга эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлди. Бу эзгу ишлар самараси-халқимизнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий турмушидаги ижобий ўзгаришлар кўлами ортиб бораётганида намоён бўлмоқда.

Беш ўғил, уч қизни камолга етказдим. Болаларимнинг ёшлиги собиқ тузум даврида ўтди. Катта ўғлим Узоқ Шарқ деган ўлкада, кейинги ўғилларим Европа давлатларида ҳарбий хизматни ўтаган. Биринчи ўғлим ҳарбийдан қайтмай туриб, иккинчисини олиб кетишганди.

Ўғлимни айтишича, ўша мустабид тузум даврида собиқ иттифоқ республикалари ичида энг кўп ҳарбий аскар Ўзбекистондан жалб қилинган экан. Йигитларимизни аксарияти, шу жумладан, мени ўғилларим ҳам икки йил қурилиш ишларини бажариб қайтган экан. Ўша пайтларда биз, оналар ўғилларимизни ҳарбийга жўнатишдан қаттиқ чўчирдик...

Ўтган ўқув йилида икки набирам мактабнинг 1-синфига борди. Байрам байрамга уланди. Мактабда «Билимлар куни»ни нишонлаб қайтган набираларим сумка тўла китобларини кўз-кўз қилишарди. Уларнинг хурсандчилигининг чеки йўқ эди. Шу куни мактабда «Президент сов-ғаси» сифатида набираларимга берилган китобларни кўриб, ҳайратим ошди. «Алифбо», «Метематика», «Ўқиш китоби», «Она тили» китобларидан ташқари «Инглиз тили», «Одобнома», «Атрофимиздаги табиат», «Жисмоний тарбия», «Меҳнат» китоб-лари бор эдики, бундан ҳар бир ота-она, албатта чексиз хурсанд бўлади. Ахир бу китоблар фарзандларимизни чуқур билимли, дунёқараши, тафаккури кенг бўлишига хизмат қилади-да! Ана шу  онларда ёшлик даврларим ёдимга тушди. Пастқам, авария ҳолатидаги эски бинони мактаб деб атардик. Латтадан тикилган халта сумка вазифасини бажарар, унда ҳам нари борса иккита йиртилиб, увадаси чиқиб қолган китоб, сиёҳдон, пероли ручка бўларди. Дарсликлар етишмаслиги сабаб, битта синф икки-учта китобни навбати билан ўқирдик.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.