Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили И. Нажмиддинов Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни ТИҲ-ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раиси С. Мўминов очди ва олиб борди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили И. Нажмиддинов номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлари ҳақида сайловчиларга маълумот берди.

И.Нажмиддинов ўз сўзида, Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳудудларни комплекс ва изчил ривожлантириш, халқимиз ҳаёт сифати ва фаровонлигини юксалтириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилганлигини алоҳида эътироф этди.

Савол: Участка сайлов комиссияларининг ваколатлари нималардан иборат?

С. Ғуломов, Косонсой шаҳри.

Жавоб:Участка сайлов комиссияси: участка бўйича  сайловчиларнинг рўйхатини тузади, сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништиради, рўйхатдаги ноаниқликлар ҳақидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда тегишли ўзгартишлар киритиш масаласини ҳал қилади, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда қатнашиш имконияти бўлмаган сайловчилардан сайлов конвертларини қабул қилади, сайлов ўтказиладиган кун ва овоз берадиган жой ҳақида аҳолини хабардор қилади, овоз бериладиган бинолар ва сайлов қутилари тайёрлаб қўйилишини таъминлайди, сайлов куни сайлов участ-касида овоз берилишини ташкил этади, сайлов участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади, сайловга тайёргарлик кўриб ва овоз беришни уюштириш масалаларига доир ариза ва шикоятларни кўриб чиқиб, улар юзасидан қарорлар қабул қилади, ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади (18-модда).

Мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли ўтказиш, фуқароларнинг сайлов жараёнларида фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар мавжуд.

Мен ҳам ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, муносиб номзодга овоз бераман. Гарчи сайлов қонунчилиги, уни ташкил этиш ва ўтказиш, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи борасида етарли маълумотга эга бўлсамда, ушбу муҳим сиёсий жараён масъулиятини қалбан ҳис этаяпман. Чунки биз ёшлар сайловда шунчаки иштирок этмасдан, мақсад ва манфаатларимиз муштарак энг муносиб номзодга Ватанимиз эртаси ва фаровонлиги йўлида овоз беришимиз керак. Шу боис ҳам ушбу муҳим тадбирнинг бевосита иштирокчиси бўлиш мен учун юксак шараф.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Косонсой туман кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда кенгашнинг йилнинг ўтган давридаги фаолияти, Президент сайловига пухта ҳозирлик кўриш каби масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят кенгаши девони раҳбари Ғ.Тўйчибоев, туман Кенгаши депутати А. Атамов сўзга чиқдилар.

Плунумда Абдусаттор Қаҳҳоров Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман кенгаши раиси этиб тасдиқланди.

Сайловлар халқ хоҳиш - иродасини ифода этишнинг демократик шакли бўлиб, «халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи» эканлигининг амалий ифодаси сифатида намоён бўлади.

Конституциямизда белгилаб берилган нормалар, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар сиёсий партияларга Президент сайловида иштирок этиши учун кенг имкониятлар бермоқда.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда сайловларни ҳар томонлама демократик, очиқ-ошкора, эркин ва адолатли тарзда ўтказиш, сиёсий партиялар, фуқароларнинг сайлов жараёнларида эркин, фаол иштирок этиши учун барча ҳуқуқий асослар яратилган.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси туман кенгаши жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш бўйича муайян ишларни амалга оширмоқда. Бу борада тарғибот - ташвиқот ишларига эътибор кучайтирилмоқда. Кенгаш пленуми ва партия ташкилоти конференцияси ўтказилиб, бу муҳим сиёсий жараёнда партиянинг иштироки бўйича вазифалар белгилаб олинди ва вилоят ташкилоти анжуманига делегатлар сайланди.

Марказий сайлов комиссия-сининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари ишини  ташкил қилишга оид услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори талаблари асосида 6-Наманган округ сайлов комиссияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Асосий тадбирлар режасига асосан шу кунга қадар вилоятда 690 та сайлов участкалари ташкил этилди. Комиссия таркибини шакллантириш мавжуд участкаларни жиҳозлаш бўйича муайян ишлар қилинмоқда. Хусусан, Косонсой туманида 48 та сайлов участкалари ташкил этилиб, сайловни ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркибига муносиб номзодлар танлаш ишлари поёнига етказилди.

Куни кеча бўлиб ўтган халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида комиссия аъзолигига кўрсатилган номзодлар муҳокама қилиниб, 6 - Наманган округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилди.

Ватандан фахрланиш ҳисси - кўзни ҳам, қалбни ҳам яшнатади. Тарихан қисқа вақт ичида мустақил юртимизда қўлга киритилган улкан ютуқлар, ўзгариш ва янгиланишлар қалбимизни фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдиради.

4-болалар мусиқа ва санъат мактаби анжуманлар залида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир иштирокчилари бўлиб ўтган дилдан суҳбатлар, мунозараларда Ватан ҳисси, Ватан туйғуси нақадар қадрли ва муқаддас эканлигини янада теранроқ англадилар. Унда сўзга чиққан «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси И. Нажмиддинов, туман бўлими  раиси Ё. Эшматов ва бошқалар юртимизда амалга оширилаётган улуғвор ишлар, янгиланишлар ҳақида тўлқинланиб гапириб, тинчликсевар, халқпарвар давлат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов белгилаб берган йўлдан оғишмай дадил одимлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни қадрига етиш, мустақилликни янада мустаҳкамлаш, уни кўз қорачиғидай асраш барчанинг бурчи эканлигини таъкидлашди.

Мустақиллигимиз асосчиси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ота-боболаримизнинг асрий орзуларини амалга оширди.

-Халқимизни мустақилликка олиб чиқди. Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, уни кўз қорачиғидек асрашга бутун умрини, борлиғини бахшида қилди, - дейди Ҳотамжон Қорабоев.

-Яқинда бир гуруҳ ҳам-қишлоқлар Самарқанд шаҳрида бўлдик. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилдик. Юртбошимизнинг сўнмас хотираси қалбимизда мангу яшайди.

Тинчлик ва хотиржамлик бўлса, одамлар фаровон ва бахтли ҳаёт кечиради. Тўй тўйларга, байрам байрамларга уланади. Муҳтарам Юртбошимиз халқимизга йўллаган байрам табригида «Бизга тинчлик ва омонлик керак!» деб халқимизнинг, қолаверса, бутун дунё аҳлининг хоҳиш-истагини ифода этди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бу дунёдаги вазият тобора таҳликали тус олаётган ҳозирги даврда ўта долзарб аҳамият касб этмоқда. Қачонки, ўз уйимиз, маҳалламиз ва юртимизни ҳимоя қилсак, кўз қорачиғидек асрасак, бебаҳо неъмат-тинчликни, хотиржамликни асраган бўламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис  этиш тўғрисида»ги Фармонига асосан таъсис этилган ушбу нишон жадал тараққий топаётган мустақил Ўзбекистоннинг рамзи сифатида минг-минглаб юртдошларимиз кўксида ярақлаб, уларни янги ютуқ ва марралар сари руҳлантирмоқда.

Куни кеча 4 - болалар мусиқа ва санъат мактабининг анжуманлар залида бир гуруҳ тумандошларимизни «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тантанали йиғилишни туман ҳокими в.б. Ш. Дадабоев очди ва олиб борди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.