Савол: Сайлов бюллетенини тўлдириш тартиби қандай?

Аъзамжон Набиев, Косон ҚФЙ.

Жавоб: -«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига кўра, Президент сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссия-си томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайлов бюллетенига фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини сайловга камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олади. Берилган ва олинган сайлов бюллетенларининг сонини тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосарлари ёхуд котиби ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетенининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади.

Савол: Сайлов участкасида овозларнинг санаб чиқиш долзарб масалалардан бири. Бу жараён қандай ўтказилади, унда кимлар қатнашиш ҳуқуқига эга?

Бекмурод Ҳакимов, Чиндовул ҚФЙ.

Жавоб: - «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 33- моддасига асосан, участка сайлов комиссия-си сайлов  участкасида ҳар бир номзод бўйича берилган овозларни алоҳида-алоҳида санаб чиқади.

Сайлов  қутилари участка сайлов комиссияси томонидан комиссия раиси овоз бериш тугаганини эълон қилганидан кейин комиссиянинг барча аъзолари ҳозирлигида очилади. Овоз бериш тугагунига қадар сайлов қутиларини очиш тақиқланади. Фойдаланилмаган барча сайлов бюллетенлари сайлов қутиларини очишдан олдин участка сайлов комиссияси томонидан санаб чиқилади ва бекор қилинади. Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг асосий  рўйхати ва мазкур рўйхат иловаси бўйича участкадаги сайловчиларнинг умумий сонини, шунингдек, бюллетень олган сайловчиларнинг сонини аниқлайди. Сайлов қутиларида бўлган бюллетенлар ва сайлов варақалари асосида комиссия овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сонини, ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини ҳамда ҳақиқий эмас, деб топилган бюллетенлар, варақалар сонини аниқлайди. Сайловчилар томонидан бюллетенларга ва варақаларга қўшимча тарзда ёзилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Белгиланмаган намунадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек, овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга белги қўйилган ёки битта ҳам квадратга  бундай белги қўйилмаган бюллетенлар ва варақалар ҳақиқий эмас, деб топилади.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.