Туманимизда ўтказилган жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирларида ишчи гуруҳи дастлаб асосий эътиборни ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишларини назорат қилишга қаратди.

Жумладан, Узунқишлоқ маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда ҳудуддаги 21,-48-мактаб, уй-жой қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш коллежида давомот билан қизиқишди. Мактабларда давомот 98-99 фоизни ташкил этганлиги бундай тадбирлар бесамар кетмаётганлигини кўрсатди. Аммо коллежда ҳали – ҳануз айрим ўқувчиларнинг дарсларни қолдираётганлиги маълум бўлди. Шу куни дарсга келмаган 3 нафар ўқувчининг ота-онаси чақиртирилиб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида коммунал ва солиқ тўловларидан қарздорлар билан мулоқот қилинди ва  4 нафар фуқаронинг йирик миқдордаги қарзларини ундириш чоралари кўрилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича, Ҳаракатлар стратегияси” асосида иш ташкил этиш Ўзбекистон «Адолат» СДП Косонсой туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлар гуруҳи аъзолари, БПТ етакчилари ва фаолларининг муҳим вазифасига айланган. Ўтган ҳафтадан бошлаб  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2017 йил февраль-март ойлари учун белгиланган тадбирлар тақвим-режасига биноан жойларда сайловчилар билан яккама-якка, бевосита мулоқот ўтказиш йўлга қўйилди.

– Мазкур тадбирни ўтказиш ҳар ҳафтанинг чоршанба кунига белгиланган. Биз бунга аввалдан пухта тайёргарлик кўрдик, - дейди партиянинг туман кенгаши раиси М. Жалилов. -Биринчи навбатда фаоллардан иборат ишчи гуруҳини шакллантирдик. Унинг аъзоларига вазифани обдон тушунтирдик.

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАРҚАТИШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида тарқатиш, ижрочиларга ва аҳолига уларнинг моҳияти ва мазмунини тушунтиришнинг самарали механизмларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамай, қонун ҳужжатларини тарқатишнинг яхлит тизими шаклланмаган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан расмий тарқатмаларни ижрочиларга етказишнинг, тушунтириш ишларини олиб боришнинг тартиби ва муддатлари ҳамда бу соҳадаги назорат ўрнатилмаган.

Фуқароларни ҳуқуқий хабардор қилиш асосан анъанавий оммавий ахборот воситалари орқали қоғоз кўринишида амалга оширилмоқда, бу эса ҳуқуқий ахборотнинг тўлиқлиги ва эркин фойдаланилишига, унинг ўз вақтида тарқатилишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунда аҳолининг ижтимоий фаол қатламлари, шу жумладан тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёж ва сўровлари инобатга олинмаяпти.

Юртимизда  биз кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибордан беҳад мамнунмиз.

Яқинда эълон қилинган Президентимизнинг «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳам биз, ёши улуғларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътиборнинг амалдаги намунаси бўлди. Бундан чексиз хурсандмиз. Президентимизнинг ушбу қарорларига асосан энди пенсиямизни нақд пулда оладиган бўлдик. Очиғи, пенсияни пластик карточка орқали тўланиши бизга ўхшаган қа-рияларга қийинчилик туғдираётганди. Айниқса, бу нақд пул керак бўлиб қолган пайтларда кўпроқ сезиларди.

Эллик-олтмиш минг сўм нақд пулни деб, банклар эшиги олдида бирмунча навбат кутиб қолган пайтларимиз бўлган. Президентимизнинг оқилона сиёсати туфайли бу муаммолар барҳам топди. Энди ойнинг аниқ санасида пенсиямизни уйимизга келтириб беришади.

Президентимиз Шавкат    Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро  ҳурмат муҳитини яратиш, аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда ажралишлар кўпайиши, ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш иллатлардан асраш, аҳолини, хусусан, аёлларни уларга муносиб меҳнат билан бандлигини таъминлаш, улар учун доимий иш жойлари яратиш билан бир қаторда оилавий бизнес, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалигини кенг ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаш ва уларни амалда ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар киритиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Ана шу вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 январдаги 10Ғ10-11-4 сонли кўрсатмасига асосан туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Унга кўра, туман ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди, кунлик маълумотларни умумлаштириб, вилоят штабига тақдим этиш мақсадида хотин-қизлар қўмитасида туман штаби ташкил этилди. Хонадонларни ўрганиш бўйича «Саволнома», «Тавсиялар» тарқатилди.

2017 йил 2 февраль куни халқ депутатлари туман Кенгашининг 28-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши депутати, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В.Тожибоева очди ва олиб борди.

Сессияда туман ҳокими Б.Юсуповнинг туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Сессияда туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Д.Умаралиев туманда қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ-тартиботни кучайтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2016 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ахбороти эшитилди.

Кун тартибида кўрилган масалалар бўйича музокараларда туман Кенгаши депутатлари М.Акрамов, Ж.Жалолхонов, М.Каримова, А.Атамов, Ҳ.Эргашева, туман ДСИ бошлиғи Б.Қуролов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Ф.Мирзаев сўзга чиқдилар.

Сессияда Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Кенгаши депутати, Наманган муҳандислик-педагогика институти ректори П.Маткаримов ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида тан-қидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбарнинг – бу Бош вазир ёки унинг ўринбосарлари бўладими, Ҳукумат аъзоси ёки ҳудудлар ҳокими бўладими, улар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак, деган қатъий талабни қўйдилар.

Демакки, биз бугунги ҳисоботга айнан ана шу талаблардан келиб чиққан ҳолда ёндашишимиз керак.

2016 йилда туманимизда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, зарур ишбилармонлик муҳитини яратиш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати изчил оширилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Халқимизда «Йўл билмаган манзилига етолмас», деган гап бежизга айтилмаган. Ҳар бир иш, ҳар бир кун, ҳар бир йил режали бўлса, кўзланган мақсадларга эришиш осон бўлади. Шунга кўра, янги - 2017 йилга Президентимиз таклифи билан «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб ном берилишида катта мазмун ва маъно бор.

Динимизда инсонларга манфаат етказувчи киши Аллоҳ таоло учун энг суюкли бандалардан ҳисобланади. Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган: «Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси-одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир». Динимиз мўмин-мусулмонларни бир тану бир жон бўлиб, ўзаро бир-бирларига ёрдам бериб, манфаат келтириб яшашни тарғиб қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг маърузасида, «Фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни, хорижий тилларни эгаллашлари, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб ҳаётдан муносиб ўрин топишлари учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз»деб таъкидлаб ўтилди.

Конституциямизнинг 41 - моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши белгилаб қўйилган. Бугунги глобаллашув, дун-ёнинг қайсидир бурчагида қонли тўкнашувлар, қашшоқлик, терроризм авж олаётган бир пайтда юртимизда ёш авлоднинг таълим-тарбиясига эътиборнинг кучайтирилиши, унинг бепул таълим олиши Бош Қомусимизда кафолатлангани бу ҳуқуқий ҳужжатнинг улуғворлигидир.

Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очаётгани, шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам тўқнаш келаётганлиги, ғаразли кучлар содда,  ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлаётганлиги ҳақида огоҳлантириб, бу масалада ҳар биримиз ҳушёрликни янада оширишимизни огоҳ этдилар.

Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган «Биз ёшлар терроризмга қаршимиз» мавзусидаги илмий-амалий анжуманда бу даъватлар яна бир бора ёдга олиниб, теран фикрлар ва мушоҳадалар билдирилди.

Аввало шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, коллежнинг ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси ва «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга кафедранинг тажрибали ўқитувчиси, таниқли сиёсатшунос  Ҳамидулла ака Абдуллаев бош-қош бўлдилар. Фидойи устоз Ҳ. Абдуллаев ташаббуси билан ўтказилган илмий-амалий анжуманда 154,156-гуруҳлар талабалари фаоллик кўрсатдилар. Анжуман қатнашчилари ўқувчилар маърузаларини тинглар экан, юртимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати, ислом динининг Марказий Осий минтақасида тутган ўрни ва аҳамияти, диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлигига таҳдиди, бу салбий иллатларга қарши курашнинг халқаро сиёсий, ҳуқуқий асослари каби масалаларда янада кўпроқ маълумотга эга бўлишди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.