Сайловлар мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ҳал қилувчи аҳамиятга эга жараёндир.

Юртимизда давлат ҳокимияти органларини демократик сайловлар орқали шакллантириш бўйича умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга мос келадиган миллий сайлов қонунчилиги яратилди. Ўтган даврда Ўзбекистонда сайлов тизими ва жараёни бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни таъминлашга хизмат қилувчи «Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод    Наримон Умаров 19 март куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг раиси Ғ.Ортиқов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили О.Мақсудов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Дастурда «Инсон – мамлакатнинг асосий бойлиги», «Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони», «Адолат – ҳар бир инсон учун» тамо-йилларини кенг кўламда жамиятга жорий этиш, ёшидан, миллатидан, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, келиб чиқишидан қатъи назар, барчага тенг имкониятлар тақдим этиш, ижтимоий адолат тамойиллари, фуқаролар ҳуқуқлари, қонуний манфаат ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Мамлакатимиз Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш педагог-мутахассисларнинг долзарб вазифаларига айланган. Ана шу мақсадни кўзлаб, инглиз тили мутахассисларининг узлуксиз малакаларини ошириб боришда таянч мактабларининг ташкил этилиши айни муддао бўлди. Жумладан, туманимизда ҳар жума куни мактаблар инглиз тили ўқитувчилари учун курслар ташкил этилди.

Машғулотларни тажрибали инглиз тили ўқитувчилари Ф. Сатторова, Ж. Мамадалиев ва Г. Тожибоевалар олиб боришмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг «1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони юртимизда кексалар ва нуроний қария-ларга ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Бугун озод ва обод юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш, тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган тадбирлар изчил амалга оширилаётганлигидан мамнунмиз.

Саволларга ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлими  раҳбари  Зафаржон Худойбердиев жавоб беради.

Савол: Кимлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига эга?

Жавоб: Аввало, шуни таъкидлаш лозимки, давлат бошқарувида, қонунларни ишлаб чиқилишида, мамлакат тақдири билан боғлиқ муҳим масалалар борасида қарорлар қабул қилинишида фуқароларнинг бевосита ва билвосита, яъни сайлаш ва сайланиш орқали иштирок этиши демократиянинг асосий тамойиллари сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга асосан қабул қилинган сайлов қонунчилигида белгилаб қўйилган.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.