Мамлакатимизда ишбилармонлик-бизнес юритиш учун амалий қулай шароит яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлаштиришга эътибор кучайтирилмоқда.

Куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам айнан шу масалалар, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, туманда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, прокуратура ва бошқа идоралар томонидан тадбиркорларнинг манфаатлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган вазифаларнинг ижроси атрофлича муҳокама этилди.

Туман прокуратура, ички ишлар, Давлат солиқ инспекцияси, тадбиркорлар вакиллари иштирок этган йиғилишни туман прокурори Д. Умаралиев очар экан, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожланиши, аҳоли турмуш даражасини ўсишида тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш муҳим омил бўлаётганлигига алоҳида эътибор қаратди.

Осойишталикни, турмушимиз фаровонлигини қадрига етиш, ижтимоий-сиёсий, шу жумладан, диний азиятнинг барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш долзарб вазифадир.

Куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишга қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, таълим муассасалари раҳбарлари, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими масъуллари, кенг жамоатчиилк вакиллари таклиф қилинди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Маткаримов очди ва олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмита раиси О. Юсуповнинг «Мамлакатимизда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари», Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий У. Алимовнинг «Ислом-тинчлик дини, Тинчликни асраш ва тарғиб қилиш-долзарб вазифа» мавзуларида маърузалари тингланди. Йиғилганлар фаоллигида ўтган тадбирда туман ҳокими А. Абдукаримов, «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлими раиси М. Дадажонов, Чўнгбош МФЙ раиси Н. Ҳайдарова, Косонсой МТХК коллежи «Камолот» ЁИҲ БТ етакчиси М. Ашурова ва бошқалар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан Конституция асосида юртимизда давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти. Бош Қомусимиз асосида давлат сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини кафолатланиши партиялар фаолиятини кучайтиришга замин яратмоқда.

Конституциямиз асосида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб қилишга эътибор кучайтирилмоқда. Албатта, бу каби вазифаларни бажаришда партия фаоллари, тарғиботчиларнинг чуқур билим ва малакага эга, қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор бўлишлари талаб этилади. Шу боис ҳам сиёсий ўқишлар, семинарлар ташкил этишга эътибор қаратилмоқда.

Юртимизнинг бугунги чиройи, тинч ва осойишталиги энг катта бойлигимиз. Халқимиз обод ва озод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида баҳамжиҳат меҳнат қилиб, юксак марраларга эришмоқда.

Дарҳақиқат, ободлик оиладан бошланади. Ҳар бир оила обод бўлса-юрт обод бўлади. Бунинг манбаи эса меҳнатдир.

Хонадонимиздаги томорқа унчалик ката эмас. Лекин ундан унумли фойдаланиб келяпмиз. Бу йил помидор, пиёз, кўкат экиб, мўл ҳосил олдик. Рўзғоримиздан ортганини бозорда сотиб, даромад ҳам кўрдик.

Бундан ташқари, томорқадаги бўш ерга иссиқхона ташкил этиб, лимон парваришлаяпмиз.

Кўчатлар баравж ўсаяпти, ҳосили мўл ва баракали, ҳадемай пишиб етилади. Насиб қилса, мўмай даромад оламиз. Буларнинг бари оила аъзоларимизнинг меҳнати маҳсулидир.

Мустақиллик йилларида жонажон юртимизда кексалик ва у билан боғлиқ ижтимоий жараёнларга жамият ривожланишининг муҳим ижтимоий масаласи сифатида қараб келинмоқда.

Зеро, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш, маънавий ҳаётимиз ва қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир.

Қабул қилинган Давлат дастурида кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизмати кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш каби вазифалар ўз аксини топган.

Президентимиз Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзида таъкидлаганидек, «Биз йигирма тўрт йиллик мустақил тараққиётимиз давомида қандай улкан ютуқларга эришган бўлсак, турмушимиз янада обод ва фаровон бўлиб, одамларимизнинг ҳаётдан розилиги ортиб бораётган бўлса, бунинг негизида, аввало, тинчлик, ва осойишталикни сақлаб, азал-азалдан шундай фазилатларни кўз қорачиғидай асраб, ёш авлодимизни ана шу руҳда тарбиялаб келаётган халқимизнинг фидокорона меҳнати, ақлу заковати, мустаҳкам иродаси мужассамдир».

Албатта, биз бу марраларга эзгу мақсадлар йўлида бирлашиб, куч-қудратимизни сафарбар этиш орқалигина эришмоқдамиз.

Абдулҳофиз Абдукаримов, туман ҳокими

Бутун мамлакатимизда бўлганидек, туманимиз аҳли ҳам барчамиз учун энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги байрамини барча соҳада муносиб ютуқлар билан кутиб олишдек, эзгу ният билан яшаб, меҳнат қилмоқда.

Бугун биз, халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни пайтда шарафли йўлимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини янада теран идрок этмоқдамиз.

Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни,  ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар берди.

Юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Барчамиз мустақиллигимизнинг 24 йиллигини шоду хуррамлик билан нишонлаяпмиз.

Мустақиллик мустабид тузим даврида топталган ва маҳв этишга ҳаракат қилинган диний қадриятларимизнинг ривожи учун кенг йўл очиб берди.

Минглаб масжидлар очилиб мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Ўнлаб диний муассасалар барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқда. Ҳар йили минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бормоқдалар.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши ташаббуси билан Косонсой «Зилол сув» ишлаб чиқариш шўъба корхонаси мажлислар залида мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишлаб, «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!» мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда сўзга чиққан кенгаш раиси Ш. Жалолов, туман Кенгаши депутати И. Исмоилов ва бошқалар мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш, унинг шарафига турли-туман маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказишга эътибор кучайтирилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.