Мустақиллик йилларида жонажон юртимизда кексалик ва у билан боғлиқ ижтимоий жараёнларга жамият ривожланишининг муҳим ижтимоий масаласи сифатида қараб келинмоқда.

Зеро, кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш, маънавий ҳаётимиз ва қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир.

Қабул қилинган Давлат дастурида кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизмати кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш каби вазифалар ўз аксини топган.

Ана шу дастур доирасида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек ижтимоий мададга муҳтож кексаларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳудудий дастури ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётгани эътиборлидир. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида туманимизда элликдан ортиқ қарияларимиз ана шу ғамхўрликдан баҳраманд бўлдилар.

Ижтимоий ҳимоя масалаларида кексаларнинг талаб ва эҳтиёжларини тезкорлик билан эътиборга олиш тизимини яратиш долзарб аҳамият касб этади. Ана шу мақсадда, кексаларга ишончли ва тўлиқ ахборот бериш, шунингдек зарур ҳолларда ижтимоий хизматлар олиш масалаларида кўмаклашиш учун уларга ягона телефон рақами (сall-center) бўйича интерактив аутсорсинг хизмати кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. Шунингдек, пенсионерларга пенсия миқдори ошганлиги ва бошқа уларнинг индивудиал сўровномаларига мувофиқ пенсияларнинг миқдори ҳақида хабардор қилувчи   бепул SMS хабарларини жўнатиш бўйича интерактив хизматлар, кўрсатилаётган ижтимоий хизматларнинг сифати тўғрисидаги саволларга тезкорлик билан жавоб олиш хизматлари жорий этилди.

Фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ҳамда юрак, қон-томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллар билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш каби вазифаларни бажаришга соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот хизмати ходимлари эътиборни янада кучайтиришлари талаб этилмоқда.

Дастурда белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини таъминлаш, кексаларга чуқур ҳурмат ва эҳтиромнинг ёрқин намунасидир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, «Кексаларга эътибор ва ғўмхўрлик кўрсатиш, оғирини енгил қилиш, қадр-лаш ва эъзозлаш барчамиз учун, аввало, ҳукумат ва ҳокимият раҳбарлари учун ҳам фарз, ҳам қарз».

 А. Тахиров, СВОЖЖДЛҚК

департаменти туман бўлими катта инспектори.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.