Юртимизда байрам шукуҳи кезмоқда. Барчамиз мустақиллигимизнинг 24 йиллигини шоду хуррамлик билан нишонлаяпмиз.

Мустақиллик мустабид тузим даврида топталган ва маҳв этишга ҳаракат қилинган диний қадриятларимизнинг ривожи учун кенг йўл очиб берди.

Минглаб масжидлар очилиб мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Ўнлаб диний муассасалар барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқда. Ҳар йили минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бормоқдалар.

Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида таъкидлаганидек, мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизнинг, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур қилиб бўлмайдиган кенг имкониятлар очди.

Албатта, бу неъматларнинг қадрига етиш ва асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш бизнинг бурчимиздир.

Ҳ.Қорабоев, «Ислом-обод» жоме масжиди имом-хатиби,

И.Юнусов «Бузрукхўжа» жоме масжиди имом-хатиби.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.