Бизнинг мамлакатимиз-кўпмиллатли мамлакат. Халқимизнинг тинч-тотув, баҳамжиҳат ва аҳил яшаб меҳнат қилаётгани-бизнинг улкан бойлигимиз.

Жонажон Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида қўлга киритаётган улкан ютуқлардан қалбимиз фахр ва ифтихор туйғуларига тўлиб, шу Ватан учун яшаш ва ишлаш ҳисси барқ уради.

Рўй бераётган янгиликлар ва ўзгаришлар истиқлол шарофатидандир. Мустақиллик туфайли биринчи навбатда, ёш авлоднинг таълим-тарбияси, соғлом, баркамол вояга етишиши учун дарҳақиқат, илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб берилди.

Юртбошимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорида мустақиллигимизнинг қадр-қиммати, унинг нақадар бебаҳо неъмат эканлиги, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни ҳар томонлама чуқур идрок этиш ва англаш, ўтган 24 йил давомида босиб ўтган қийин, машаққатли, айни пайтда шарафли йўлимиз, барча жабҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларимиз натижаси, мустақиллик йиллари Ватанимиз учун асрларга тенг ва татигулик бўлганлигини жаҳон ҳамжамиятига етказиш, юртдошларимизни янги-янги истиқболи марраларга руҳлантирадиган даражада ҳар томонлама муносиб нишонлаш асосий мақсад қилиб белгиланган.

Дарҳақиқат, барча соҳаларда эришаётган ютуқлар, унинг самараси ва устувор вазифаларни бажарилишининг бош омили-бу бетакрор Ватанимиз ва унга бўлган садоқатимиз ва меҳру муҳаббатимиз, ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва бугунги кунда дунё ҳамжамияти эътироф этган тараққиётнинг «ўзбек модели»нинг нақадар тўғри ва ҳаётбахш эканлигидадир.

*Истиқлол йилларида аҳоли уй-жой шароитини яхшилашга эътибор кучайтирилиб, катта ҳажмда бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 2012 йилда вилоятимизда аҳолининг уй-жой фонди, уй-жойларнинг умумий майдони 37,8 млн. метр/кв.ни ташкил этган бўлса, 2013 йил охирига келиб, 39,9 млн. метр/кв. ни ташкил этди.

 *Аҳолининг уй-жой билан таъминланганлиги (1 кишига тўғри келадиган умумий турар-жой майдони) 2012 йилда 15,5 м.ни ташкил этган. 2013 йилда бу рақам 16,1 га етди.

 

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китоби “Ўзбекистон” нашриёти томонидан кўпминг нусхада чоп этилди.

Маълумки, 2015 йил 29 март куни юртимизда улкан сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтди. Ҳар томонлама юқори савияда, муқобиллик асосида ўтган бу сайлов мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида муҳим, ҳал қилувчи босқич бўлиб, халқимизнинг ўз кучи ва салоҳиятига бўлган ишончи нақадар мустаҳкам экани, унинг сиёсий-ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги, Ватанимиз тақдири учун дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Мустақиллик шарофати билан муқаддас Ватан тушунчаси янада теран маъно касб этмоқда.

Чунки, шу улуғ заминда яшаб, унинг неъматларидан баҳраманд бўлаётган, унинг ардоғида яйраб, завқланиб, униб - ўсаётган ҳар бир киши шукрона келтиришни, бетакрор жаннатмакон юртнинг қадр - қимматига етиш муқаддас бурчи эканлигини янада чуқурроқ англамоқда.

Мустақиллик бизни Ватанни саждагоҳ каби муқаддас билишга, ардоқлашга ундамоқда. Ҳа, она – Ватан мустақиллиги бебаҳо неъмат. Бу кунларга етишиш учун халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарори кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. Таҳририятимизга ўзгача фахр-ифтихор туйғулари билан дил изҳорларини баён этиб қўнғироқ қилаётган кўплаб юртдошларимизнинг талаб ва истакларини ҳисобга олиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини қандай бўлса шундайлигича оддий тилда газетада ёритишни мақсад қилдик.

Ёқубжон Эшматов,

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси:

Тинч, осойишта яшаш, фарзандлар камолини кўриш инсон ҳаётининг маъносидир. Ана шу мақсад йўлида елиб-югуриб меҳнат қиламиз, эзгу ва хайрли ишларга бош қўшамиз. Бунинг самараси юрт ободлиги ва ҳаётимиз фаровонлигида намоён бўлмоқда. Бундай имкониятни эса бизларга истиқлол берди. Мустақиллик шарофати билан эзгу мақсадларимиз рўёбини кўраяпмиз, тинч, беғубор осмон остида хотиржам яшаш бахтини туйяпмиз. Мана, йигирма тўрт йилдирки, бирон бир кунимиз беиз кетмаяпти, янгиланиш, ўзгаришларга лиммо-лим ҳаётимиз янада мазмунли, янада файзли ўтмоқда. Албатта, бу кунларга етказганига шукр қиламиз ва беихтиёр «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик!» деган савол хаёлимиздан ўтади.

 Кексаларимиз ёшларни кўпинча «Нондек мўътабар бўлинг», «Нондек азиз бўлинг» деб дуо қиладилар. Бу дуоларда ўзига хос ҳикмат, эҳтиром мужассам. Мамлакатимиз гербида ҳам ғалла бошоғи тасвири туширилгани ҳам халқимизнинг буғдойга, нонга алоҳида ҳурмат-эътибори ифодасидир. Зеро, нон дастурхонимиз кўрки, фаровон ҳаётимиз белгисидир.

ҒАЛЛА МУСТАҚИЛЛИГИ

Биз қуйида қаламга олмоқчи бўлган мавзу ҳақида ҳар куни, ҳар сонияда қайта-қайта ёзишдан асло чарчамаймиз. Зеро кечаги кунимизни унутмасак, бугунги кунни қадрига етамиз. Бизнингча ҳар биримиз кунига бир марта кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, деган саволни ўзимизга бериб кўрсак, кечаги кун билан, бугунги кунни солиштирсак, қиёсласак бугунги доруломон кунлар осонликча қўлга киритилмаганига амин бўламиз.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан фермерлик ҳаракатининг авж олдирилиши бугун ўз самарасини бермоқда. Бу биринчи навбатда, қишлоқда фермерларнинг етакчи куч, ер ва мулк эгасига айланишида намоён бўлмоқда.

Мен ҳам фермер деган шарафли номга эга бўлган қишлоқ фуқароларидан бириман. Ўтган йиллар давомида ерга меҳр бериб ишлаб, кам бўлмаяпмиз. Ҳар йили пахта ва ғалладан мўл ҳосил олиб, контрактация шартномасини ортиғи билан бажариб келяпмиз. Бу йил ҳам давлатга пилла, ғалла топшириш режаларини ошириб уддаладик. Ғўзамиз ривожи баравж. Бунга агротехник тадбирларни вақтида, сифатли амалга ошириш эвазига эришяпмиз.

Оила жамиятнинг асосий бўғини, унинг фаровонлиги миллий фаровонлик асосидир. Оила соғ экан, жамият мустаҳкам, мамлакат барқарордир.

Истиқлол йилларида жонажон юртимизда оилани мустаҳкамлаш, унинг ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Юртимизда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни «Жасорат, бурч, матонат» шиори остида кенг нишонлан-моқда.

Нуроний қарияларимизга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш миллий ва умуминсоний қадриятларимиздан. Жорий йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинишида ҳам ана шу мақсад мужассам бўлиб, шубҳасиз бу ибратли ташаббус қадриятларимизни янада бойитишга хизмат қилади.

Хусусан, 9 май-Хотира ва қадр-лаш куни муносабати билан уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларига алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.