Оила жамиятнинг асосий бўғини, унинг фаровонлиги миллий фаровонлик асосидир. Оила соғ экан, жамият мустаҳкам, мамлакат барқарордир.

Истиқлол йилларида жонажон юртимизда оилани мустаҳкамлаш, унинг ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимизда ҳам оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш, оилаларда тиббий маданиятни янада ошириш каби вазифаларни бажаришга эътибор кучайтирилмоқда.

Туман хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, маданият ва  спорт ишлари, халқ таълими, ФҲДЁ, маънавият-тарғибот маркази, касб-ҳунар коллежлари, «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлими, «Камолот» ЁИҲ туман кенгаши ҳамкорлигида «Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир», «Бизнинг оила бахтли оила», «Оила-бизнинг камолотимиз ва иқболимиз пойдевори», «Бахтли оила сирлари», «Энг ибратли қайнона, келин», «Оила мушоираси» каби мавзуларда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Айниқса, 15 май-халқаро Оила куни муносабати билан ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар аҳолининг фаоллигида ўтди. Жумладан, шу куни тумандаги 4-БМСМ залида ўтказилган тадбир барчада катта таассурот қолдирди. Унда «Фарзандини баркамол этиб тарбиялаётган намунали оила», «Спортчи оилалар», «Тадбиркор оила», «Ибратли, намунали, кекса оила», «Мустаҳкам оила», «Кутубхоначи оила», «Ёш намунали оила», «Ўқимишли оила» каби номинациялар бўйича танловда ғолиб чиққан «Обод» МФЙдан И. Абдуллажонов, Чорбоғ МФЙдан Қ. Аҳмедов, Қўқимбой ҚФЙдан Жабборов, Қорасув ҚФЙдан И. Қорабоев, «Ёшлик»ҚФЙдан Т. Қодирова, «Тергачи, Чиндовул, Ширин, Косон ҚФЙлардан О. Темиров, Ҳ. Мамадалиев, Ж. Ҳакимов, С. Самиевлар оилаларига алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, ҳомийлар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирда мусиқа ва санъат мактаби ёш ижодкорлари катта концерт дастури намойиш этишди.

В.Тожибоева,

туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Кенгаши депутати.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.