Аждодлар хотирасини муқаддас билиб, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлиги йўлида жон фидо қилган фахрийларимизга эҳтиром кўрсатиш мустақил юртимизда эзгу ва хайрли анъанага айланган. Бу айниқса, 9 май- Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган  тадбирларда ёрқин ифодасини топди.

Президентимизнинг шу йил 18 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ уруш қатнашчиларига пул мукофотлари ва байрам совғалари тантанали равишда топширилди. Ҳар бир уруш қатнашчиси ва меҳнат фахрийси ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Мустақиллик йилларида маҳалланинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти тобора юксалиб бормоқда. Шунга мос равишда унинг вазифалари кўлами, ҳуқуқ ва ваколатлари кенгаймоқда.

Мана, икки ойдирки, бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам Ўзбекистон Руспубликаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги Қарорига асосан навбатдаги фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва унинг маслаҳатчилари    сайловига қизғин ҳозирлик кўрилди.

Туманимиздаги «Обод» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга  пухта тайёргарлик кўрилди.

Маҳалла фуқаролар вакилларининг йиғилиши қарори билан Абдуллохон Абдушаҳидов раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи маҳалла раиси ва унинг маслаҳатчиларига муносиб номзодлар кўрсатишга, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб боришга эътибор қаратишди. Фуқаролар йиғини ҳудудида доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда фуқаролар йиғини раис ҳамда унинг маслаҳатчиларига номзодлар бўйича таклифлар тайёрлашди. Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги олинди. Ишчи гуруҳ томонидан «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга доир ҳужжатлар туман ҳокими билан келишиш учун фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиясига сайловдан ўн кун олдин  тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни 5 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, 2015 йил 18 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланиб, 10 декабрда матбуот- да эълон қилинди. Қонуннинг 34-моддасида ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга кириши белгилаб қўйилган.

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, аҳолига, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга замин яратилди

ТИҲ ЎзЛиДеП туман кенгаши ташаббуси билан  О. Қозоқов бош бўлган «Кушон глобал прожект»  хусусий корхонасида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик-иқтисодий тараққиёт омили» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Қурилиш-монтаж ишлари билан шуғулланувчи корхонада 50 нафарга яқин ишчи-хизматчилар меҳнат қилади.

Айни кунларда улар Булоқ массивида намунали турар-жой бинолари бунёд этишда фидокорлик кўрсатишмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари иштирокида ўтган давра суҳбатида кенгаш аппарати раҳбари И. Ангуров партиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.

 

 

 

Савол: Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш қандай амалга оширилади?

Ушбу саволга туман Кенгаши комиссияси аъзоси А. Олимов жавоб беради.

-«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади.

Жорий йилнинг 31 март ва 1 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи Ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ялпи мажлисда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид 14 та масала, шу жумладан 4 та қонун кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз Президенти Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўт-   ганди.

Сенаторлар «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқар экан, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ижроси устидан парламент назоратини рўёбга чиқаришнинг ягона механизми мустаҳкамланиб, у давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти самарадорлиги ҳамда масъулиятини оширишга йўналтирилганлигини алоҳида эътироф этишди. Қонунда парламент назорати субъектлари ва объектлари, унинг шакллари мустаҳкамланган, шунингдек парламент назорати натижалари бўйича қабул қилинадиган ҳужжатлар ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон учун, бугунги ва келажак авлод учун энг катта бойлик-элнинг тинчлиги ва осойишталиги. Тинчлик, хотиржамлик, осойишталик ҳукм сурган юртда одамлар фаровон ва бахтли ҳаёт кечиради, тўй-тўйларга, байрам байрамларга уланади.

Хабарингиз бор, айни кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказишмоқда. Ана шу учрашувлар доирасида туманимиздаги 4-болалар санъат ва мусиқа мактабида «Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик-жамият тараққиётининг муҳим омили» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, маънавий ва маърифий масалалар бўйича масъуллар, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ЁИҲ фаоллари, «Маҳалла» жамоат фонди, хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар идоралари, таълим муассасалари вакиллари, имом-хатиблар қатнашишди.

 Жорий йилнинг 23 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати С.Турғунов сайловчилар билан учрашув ўтказиб, улар олдида ҳисобот берди.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган учрашувда туман Кенгаши депутатлари, тадбиркорлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ўқув муассасалари вакиллари, қишлоқ ва маҳаллалар фаоллари қатнашдилар. Учрашувда С.Турғунов 2015 йилдаги депутатлик фаолияти ҳақида ахборот берди, сайловчиларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Ўтган йили икки ёки ундан ортиқ манбалардан даромад олган фуқаролар даромадлари тўғрисида декларацияни жорий йилнинг 1 апрелига қадар топширишлари лозим.

Жумладан, Республика ҳудудида декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга қуйи-дагилар киради:

мулкий даромад, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинадиган даромадлар, агар бу даромадларга тўлов давомида солиқ солинмаган бўлса;

икки ёки ундан кўп манбалардан олинган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар. Бунда даромадлар, асосан, меҳнат ҳақи кўринишида, мулкий ва тадбиркорлик фаолиятига оид бўлиши мумкин.

Туманимизда декларация топшириш жараёнини самарали ташкил этиш, фуқароларга қулайлик яратиш, уларда масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида кенг қамровли тар-ғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Савол: Маҳаллаларда тузилган фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ ваколатлари нималардан иборат?

Ушбу саволга фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзоси А.Олимов жавоб беради:

-Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш  учун фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ишчи гуруҳ тузилади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.