Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни 5 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, 2015 йил 18 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди ва Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланиб, 10 декабрда матбуот- да эълон қилинди. Қонуннинг 34-моддасида ушбу Қонун эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга кириши белгилаб қўйилган.

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, аҳолига, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга замин яратилди

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида яратилган норматив-ҳуқуқий база туфайли Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали, Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолият юритмоқда.

Мазкур портал 250 дан ортиқ хизмат турларини, шу жумладан, интернет орқали бизнесни рўйхатдан ўтказиш хизматларни назарда тутади. Янги Қонуннинг кучга кириши электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилибгина қолмай, маъмурий тартиб-таомилларни янада енгиллаштиришда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлашга ҳуқуқий асос яратади.

Қонун «бир дарча» принципи асосида электрон ҳужжат алмаштириш имкониятларини кенгайтиради.

Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда электрон ҳужжат айланиши, давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги ва уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви механизмларини шакллантириш ҳисобига давлат бошқаруви тизимида «бир дарча» принципини жорий этиш электрон ҳукуматнинг асосий вазифаларидандир.

Қобилжон АВЕЗМАТОВ, туман ҳокимлиги

ҳуқуқшуноси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.