Ўтган йили икки ёки ундан ортиқ манбалардан даромад олган фуқаролар даромадлари тўғрисида декларацияни жорий йилнинг 1 апрелига қадар топширишлари лозим.

Жумладан, Республика ҳудудида декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга қуйи-дагилар киради:

мулкий даромад, фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинадиган даромадлар, агар бу даромадларга тўлов давомида солиқ солинмаган бўлса;

икки ёки ундан кўп манбалардан олинган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар. Бунда даромадлар, асосан, меҳнат ҳақи кўринишида, мулкий ва тадбиркорлик фаолиятига оид бўлиши мумкин.

Туманимизда декларация топшириш жараёнини самарали ташкил этиш, фуқароларга қулайлик яратиш, уларда масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида кенг қамровли тар-ғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, интерактив хизматнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилиб, кенг омма хабардор этилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни акс эттириш Ўзбе-кистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс-нинг 174-моддаси учинчи қисмига асосан энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

О.Расулов, туман ДСИ ЖШСС бўлими бош Давлат солиқ назоратчиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.