Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида «Миллий ғоя» туркумига кирувчи фанларнинг навбатдаги услубий методик кенгаш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши  курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва шу асосда қабул қилинган ҳукумат қарори, унинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Кенгашда ноқонуний маҳнат  миграциясининг олдини олиш, такрорланишига йўл  қўймаслик, одам савдоси жиноятининг салбий оқибатлари ҳақида кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бориш долзарб вазифа эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн учинчи сессиясида туман ҳокими А. Абдукаримовнинг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

-Президентимиз  Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари иқтисодиётнинг янада барқарор ривожланишига ҳамда ҳаётимизнинг барча жабҳаларини янада яхшилашга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда - деди туман ҳокими А. Абдукаримов ўз сўзида. -2015 йилнинг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган  халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз таъкидлаганларидек, амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон омили учун, унинг турмуш даражаси ва сифатини яхшилашга хизмат қилиши лозим.

Ҳисобот даврида ўтган йилга нисбатан  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 115.1 фоизга,  халқ истеъмоли  моллари  ишлаб чиқариш  120.7  фоизга,  чакана савдо айланмаси  112.2  фоизга,  қишлоқ хўжалиги 106.2 фоизга, пуллик хизматлар 113.1 фоизга  ва қурилиш ишлари 116 фоизга ўсиши таъминланди.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликнинг қадри баланд. Юртимиз учун, бугунги ва келажак авлод учун энг катта бойлик-элнинг тинчлиги ва осойишталиги. Ўз уйимиз, маҳалламиз ва юртимизни бало-қазолардан асраш, ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлиш муқаддас фуқаролик бурчимиздир.

Косонсой педагогика сервис  касб-ҳунар коллежида «Чегара дахлсизлиги учун-барчамиз масъулмиз» шиори остида ўтказилган тадбирда ана шундай фикрлар билдирилди.

Кенг жамоатчилик, Косон ҚФЙ «Соҳибкор», Шайхон, «Озод», «Баҳористон», «Олмазор» маҳаллалари фаоллари, ёшлар вакиллари  қатнашган анжуманни туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Кенгаши депутати В. Тожибоева очди ва олиб борди.

«Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси О. Нуриддинов, туман бўлими раиси Ё. Эшматов, чегара пости бошлиғи А. Абишев, «Садпири комил» жоме масжиди имом-хатиби Ш. Тўрахўжаев сўзга чиқиб, чегараолди ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳияти, чегараолди ҳудудларда ҳаракатланиш тартиб-қоидалари ҳақида гапириб ўтдилар.

Тарих сабоқларидан маълумки, ҳар қандай эзгу ният, орзу ва мақсаднинг рўёбга чиқиши, аввало, Аллоҳ таолонинг инояти ва жамиятдаги мустаҳкам тинчлик ва хотиржамликка боғлиқдир. Бу барча замонларда ўз исботини ва ифодасини топган ҳақиқатдир. Сир эмаски, бугунги кунда дунёнинг айрим мамлакатларида беқарорлик, террорчилик, наркобизнес каби миллат танламас иллатлар халқаро хавфсизликка таҳдид солмоқда. Бу каби ҳолатлар эса бизнинг жаннатмонанд диёримизда тинч ва фаровон ҳаёт кечираётганимиз учун шукроналар қилишга ва шу барқарорлик ва осойишталикни асраб-авайлаш учун барча имкониятларни татбиқ этишга ундайди.

 Мустақил юртимизда ҳукм сураётган тинчликни асраш, унинг қадрига етиш ҳар биримизнинг муҳим бурчимиздир. Зеро, тинчлик, омонлик ва хотиржамлик барқарор бўлган юртда барча эртанги кунга ишонч билан қараб, хотиржамлик ила тоат-ибодат ва солиҳ амалларни имон ва ихлос билан адо этади. Дарҳақиқат, тинчлигимиз, осойишталигимиз, баракали меҳнат қилишимиз, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати ва жанговар руҳи беқиёсдир. Юрагида Ватан ва халқ севгиси мустаҳкам жой олган шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида ҳадиси шарифда шундай деб марҳамат қилганлар:

 

Қўқимбойлик Козимжон Исмоилов интилувчан, қатъиятли йигит. У Қўқимбой қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқиб юрган кезларидаёқ, ҳарбий хизматчи бўлишга аҳд қилганди. Ана шу мақсад йўлида чуқур билим олиш билан бирга, сиёсий, маънавий салоҳияти, жисмоний тайёргарлигини ошириб борди. Натижада ўтган ўқув йилида қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлиги билим юрти курсанти бўлди.

Бугун Козимжон бошқа ўнлаб иқтидорли курсантлар қатори Қуролли Кучларимиз тизимида ва Мудофаа Вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган турли танлов ҳамда спорт мусобақаларида фаол қатнашиб, барчага ўрнак бўлмоқда.

Президентимиз И. Каримовнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир» номли китобини ўзгача интиқлик билан ўқиб чиқдим. Китобда муҳтарам Юртбошимизнинг ёшларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан тарбиялаш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, онгини ҳар хил бузғунчи ғоя, ёт таъсирлардан асраш ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари жой олган. Айниқса, биз ёшлар ҳақида ўзларининг энг тиниқ ва сара фикрларини билдирганлар. Бизнинг келажакда қўлга  қиритадиган ютуқларимиз, албатта, ватанимиз ютуғи эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтганлар. Биз, ёшлар эса ҳозирдан маррани баланд олиб, доимо қалбимизда Ватанга муҳаббат туйғуси жўш уриб яшамоқдамиз.

Дарҳақиқат, юртимиз ривожини  янада юксалтиришимиз лозимлигини англаб  етдим. Ёшларга нафақат Президентимиз, балки она халқимиз ҳам ишонч билдираётган экан, бу ишончга муносиб бўлишимиз керак.

Шу азиз Ватан барчамизники, унинг  фаровон келажаги ва иқболи учун яшаш, курашиш биз учун энг катта бахтдир.

Ватанни муқаддас билганнинг ғурур ва ифтихори юксак бўлади. Бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик бугунги ва келажак авлод учун энг катта бойлик. Бу бойликни кўз қорачиғидек асраш, ўз уйимиз, маҳалламиз ва сарҳадларимизни ҳимоя этиш муқаддас фуқаролик бурчимиздир.

Мустақиллик йилларида Қуролли Кучларимиз ҳақиқий тинчлик ва осойишталигимиз кафолатига айланди, халқимиз қудратли Армиямиз, унинг сафларида хизмат қилаётган мард ва жасур ўғлонлари билан фахрланади.

Муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигини 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси билан батафсил танишиб чиқар эканман, истиқлол йилларида эришган ютуқ ва марраларимиз кўз олдимда гавдаланди.

Дарҳақиқат, Юртбошимиз таъкидлаганидек, барча ютуқ ва имкониятларимизда Асосий қонунимизнинг аҳамияти беқиёсдир.

Президентимиз ташаббуси билан «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном олган жорий йилда бу жабҳада ҳам улкан ишлар амалга оширилди. Бу юртимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги, ёши улуғ инсонларга эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга эътибор кучайтирилаётганини амалдаги исботидир.

Муҳтарам Юртбошимизнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган пурмаъно нутқларини маҳалла аҳли билан биргаликда телевидение орқали тингладик.

Президентимизнинг вилоятимиз аҳлига эътибори ва эътирофи қалбларимизни тоғдек кўтарди. Вилоятдаги, бутун Фарғона водийсидаги улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида гап кетганда, аср қурилишига айланган «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўлининг қурилиши бугун ҳар бир ватандошимиз қалбини фахр-ифтихор туйғуларига тўлдирмоқда. Бундан чорак аср муқаддам асрий пурвиқор тоғлар ичидан темир йўл ўтаркан дейишса, рости ҳеч ким ишонмасди. Лекин бугунга келиб Юртбошимиз ташаббуси билан бу афсона ҳақиқатга айланди.

Бу йўл мамлакатимиз салоҳияти ва имкониятларини янада оширишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги Президентимизнинг сермазмун нутқи туманимиз аҳлини янги-янги зафарларга чорламоқда. Ким билан суҳбатлашманг, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган истиқболли лойиҳалар ва уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган ғоялардан беҳад руҳлангани ҳақида тўлқинланиб гапирмоқда. Барча жойда бўлгани каби округимиздаги маҳаллаларда ҳам махсус тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда нутқ мазмуни ва моҳияти ўрганилмоқда.

Дарҳақиқат, Президентимиз нутқида билдирилган эзгу ғоялар ҳар биримизнинг тақдиримизга дахлдордир. Айниқса, вилоятнинг саноат салоҳияти ва инфратузилмасини кескин ривожлантириш бўйича 2016-2019 йилларга мўлжалланган махсус дастур қабул қилингани қалбимизни фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдирди. Бешта йўналишдан иборат дастурдаги улуғвор режа ва мақсадлардан қувонмай бўладими, ахир! 16 та йирик инвестиция лойиҳасининг ўзиёқ, вилоят тараққиётининг янги босқичга чиқишидан далолат беради. Биргина Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини бунёд этиш лойиҳасини олайлик. Бу иншоот ишга тушса, наинки вилоятимиз, балки Фарғона водийсини электр қуввати билан тўла таъминлаш имконияти юзага келади. Бу билан янги-янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш мумкин бўлади.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.