Мустақилликнинг дастлабки йилларидан Конституция асосида юртимизда давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти. Бош Қомусимиз асосида давлат сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини кафолатланиши партиялар фаолиятини кучайтиришга замин яратмоқда.

Конституциямиз асосида қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб қилишга эътибор кучайтирилмоқда. Албатта, бу каби вазифаларни бажаришда партия фаоллари, тарғиботчиларнинг чуқур билим ва малакага эга, қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор бўлишлари талаб этилади. Шу боис ҳам сиёсий ўқишлар, семинарлар ташкил этишга эътибор қаратилмоқда.

ЎзМТДП туман ташкилоти Ёшлар масалалари бўлими томонидан «Конституция - суверен ва демократик давлат пойдевори» мавзусидаги мақолалар танлови эълон қилинди. Унда Конституциямизда ифодаланган инсонпарварлик ва демократик тамойиллари, мамлакатимизда истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарининг ҳурмат қилинишини таъминланганлиги, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқга эга эканлиги борасидаги фикр-мулоҳазалари акс этиши керак. Танловга мақолалар 20 ноябрга қадар қабул қилинади. 

Ф.Шамсиддинов, Ўзбекистон МТДП туман кенгаши етакчи мутахассиси.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.