Юртимизнинг бугунги чиройи, тинч ва осойишталиги энг катта бойлигимиз. Халқимиз обод ва озод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида баҳамжиҳат меҳнат қилиб, юксак марраларга эришмоқда.

Дарҳақиқат, ободлик оиладан бошланади. Ҳар бир оила обод бўлса-юрт обод бўлади. Бунинг манбаи эса меҳнатдир.

Хонадонимиздаги томорқа унчалик ката эмас. Лекин ундан унумли фойдаланиб келяпмиз. Бу йил помидор, пиёз, кўкат экиб, мўл ҳосил олдик. Рўзғоримиздан ортганини бозорда сотиб, даромад ҳам кўрдик.

Бундан ташқари, томорқадаги бўш ерга иссиқхона ташкил этиб, лимон парваришлаяпмиз.

Кўчатлар баравж ўсаяпти, ҳосили мўл ва баракали, ҳадемай пишиб етилади. Насиб қилса, мўмай даромад оламиз. Буларнинг бари оила аъзоларимизнинг меҳнати маҳсулидир.

Тадбиркорлик-обод ва фаровон турмушнинг муҳим омили экан. Маҳалламизда бундай оилалар кўпчиликни ташкил этади. Барчамизнинг мақсадимиз-юрт ободлиги ва тўкин-сочинлигига ҳисса қўшишдир.

Собиржон Иметов, Қўқимбой ҚФЙ, Навбаҳор маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.