Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши ташаббуси билан Косонсой «Зилол сув» ишлаб чиқариш шўъба корхонаси мажлислар залида мустақиллигимизнинг 24 йиллигига бағишлаб, «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!» мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда сўзга чиққан кенгаш раиси Ш. Жалолов, туман Кенгаши депутати И. Исмоилов ва бошқалар мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш, унинг шарафига турли-туман маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказишга эътибор кучайтирилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда шўъба корхонанинг 20 нафар ишчи-хизматчилари Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилинди.

А. Абдушаҳидов, кенгаш сектор мудири.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.