Осойишталикни, турмушимиз фаровонлигини қадрига етиш, ижтимоий-сиёсий, шу жумладан, диний азиятнинг барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш долзарб вазифадир.

Куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишга қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, таълим муассасалари раҳбарлари, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими масъуллари, кенг жамоатчиилк вакиллари таклиф қилинди.

Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Маткаримов очди ва олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмита раиси О. Юсуповнинг «Мамлакатимизда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари», Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий У. Алимовнинг «Ислом-тинчлик дини, Тинчликни асраш ва тарғиб қилиш-долзарб вазифа» мавзуларида маърузалари тингланди. Йиғилганлар фаоллигида ўтган тадбирда туман ҳокими А. Абдукаримов, «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлими раиси М. Дадажонов, Чўнгбош МФЙ раиси Н. Ҳайдарова, Косонсой МТХК коллежи «Камолот» ЁИҲ БТ етакчиси М. Ашурова ва бошқалар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Йиғилишда туманда ижтимоий-сиёсий ҳамда диний вазиятни янада соғломлаштириш, жамоат ташкилотлари ва диний уламолар роли ва ўрнини ошириш, аҳоли ўртасида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун тарғиботи ва тушунтириш ишлари олиб боришнинг самарадорлигини янада кучайтириш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.