Мамлакатимиз Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш педагог-мутахассисларнинг долзарб вазифаларига айланган. Ана шу мақсадни кўзлаб, инглиз тили мутахассисларининг узлуксиз малакаларини ошириб боришда таянч мактабларининг ташкил этилиши айни муддао бўлди. Жумладан, туманимизда ҳар жума куни мактаблар инглиз тили ўқитувчилари учун курслар ташкил этилди.

Машғулотларни тажрибали инглиз тили ўқитувчилари Ф. Сатторова, Ж. Мамадалиев ва Г. Тожибоевалар олиб боришмоқда.

Улар яқинда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш институти ва чет тилини ўқитиш инновацион методларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мақсадли курсларда малака ошириб қайтдилар.

Ҳакима Сатторова,

ХТМФМТТЭ бўлими

услубшуноси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.