Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг ишончли вакили О.Мамадалиев Косонсой тумани сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг ишончли вакили О. Мамадалиев номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлар ҳақида сайловчиларга маълумот берди.

О. Мамадалиев ўз сўзида, номзод дастурида белгиланган маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий, ахборот ва ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Маънавий-маърифий соҳада эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш энг муҳим вазифадир. Чунки ўзлигини англаган, қадрият ва анъаналарини эъзозлаган, тарихий хотирасини асраган халқ иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар тараққиётга юз тутади.

Учрашувда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, «Ободон» қишлоқ врачлик пункти мудири И.Ҳакимов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод С.Отамуратовнинг дастурида белгиланган вазифалар ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш ор-қали иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари, халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимизнинг бундан буён ҳам гуллаб-яшнашига хизмат қилишини таъкидлашди. 

Учрашувда барча жойда бўлгани каби туманимизда ҳам Президент сайловига пухта ҳозирлик кўрилаётгани, барча жараёнлар халқаро демократик талабларга мос равишда ўтаётганлиги таъкидланди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўладиган Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Ишончли вакил О.Мамадалиев иштирокчиларнинг бир қатор саволларига жавоб қай-тарди.

 

***

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг ишончли вакили  О. Мақсудовни Косонсой тумани сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Уни партиянинг туман кенгаши раиси М. Жалилов очди ва олиб борди.

Ишончли вакил О. Мақсудов Президентликка номзод Н. Умаровнинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастури билан  учрашув қатнашчиларини батафсил таништирди.

Жумладан, у ўз сўзида, номзод дастурида ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли жамият қуриш борасидаги конституциявий нормаларни ҳаётга тизимли равишда ва кенг жорий этиш устувор вазифа бўлиб келганлиги ва шундай бўлиб қолиши қайд этилганлигини таъкидлаб, бундай ижтимоий адолат ва бирдамлик тамойиллари ҳукм сурадиган, аҳолининг даромади бўйича кескин табақаланишига йўл қўйилмаслиги, фуқароларнинг кучли ижтимоий       ҳимоясини таъминлашга йўналтирилган демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш ғоялари бардавомлиги таъминланишга қаратилган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон «Адолат» СДП туман кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари М.Каримова, 4-БМСМ директор ўринбосари С. Усмонова, марказий поликлиника ҳамшираси Э. Луқмонова, партиянинг туман кенгаши «Аёллар қаноти» гуруҳи раҳбари М. Қаюмова ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Прзидентлигига номзод Н. Умаровнинг дастурида белгиланган вазифалар демократик ижтимоий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуришга йўналтирилганлиги, бунда иқтисодий барқарорликни, кучли ижтимоий ҳимоя устуворлигини таъминлашга эътибор берилганлигини таъкидлашди. Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўладиган Президент сайловида халқимиз фаол иштирок этишига ишонч билдиришди.

Учрашувда сайловчилар томонидан берилган саволларга ишончли вакил О. Мақсудов жавоб қайтарди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.