Халқаро оила куни муносабати билан «Косонсой» сиҳатгоҳида «Бахт калити-оилада» деб номланган тадбир уюштирилди.

МХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бир гуруҳ фаол аёллар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг рафиқалари қатнашдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ. Юсупова, ҳарбий қисм хизматчиси Ф. Мадаминова, шоира Д. Ҳайдарова, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева сўзга чиқиб, мамлакатимиз сарҳадлари осойишталиги, тинчлигимиз ва мустақиллигимизни асрашда ҳарбийларимиз куч-қувват ва шижоатни оиладан олиши ҳақида, юртимизда оилани мустаҳкамлаш, соғлом муҳитни қарор топтириш, фарзандларни етук инсонлар этиб тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган улуғвор ишлар, бунда  аёлларнинг масъулияти тўғрисида гапирдилар.

Эл-юртнинг ғами, ташвиши билан яшайдиган кишилар жамиятда қадр-қиммат, ҳурмат-эътибор топади. Бугун мустақил юртимизда кексаларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш, сермазмун ҳаёти ва бой тажрибасини кенг тарғиб этиш, уларнинг эҳтиёжлари, манфаат ва мақсадларини ҳимоя қилиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Эргашхон ака Солихўжаев ҳам меҳнатдан қадр топган фахрийлардан бири.

У қарийб ярим аср электр устаси сифатида меҳнат қилиб, эл-юрт ҳурмат ва эътиборини қозонди.

Ўтган асрнинг 50-йиллари охирларида Тошкентда ўқиб, электромеханик касби сир-асрорларини пухта эгаллаган Эргашхон ака бир қанча муддат Самарқандда, сўнг-ра Чуст туманидаги пахта заводларида ишлади. Кейинчалик туманимиздаги электр тармоқлари корхонасида, собиқ «Қўқимбой» хўжалигида ишлади. У қаерда ишламасин ташаббускорлиги, ҳалол меҳнати билан намуна бўлди. Айниқса, туманда ер ости сув қудуқларини ишга туширишдаги хизматлари  катта бўлди.

Яқинда «Наманган» нашриётида Юнусхон Абдуллаевнинг «Меҳр риштаси» номли қисса ва ҳикоялар тўплами нашр этилди.

Юнусхон Абдуллаев 1950 йилда туманимиздаги Тагижар қишлоғида туғилган. У 1978 йилда Наманган Давлат педагогика институтини битиргач, узоқ йиллар қишлоқдаги 36-мактабда муаллимлик қилди.

Ижодкор - ўқитувчининг ёзган қисса, ҳикоялари туман, вилоят ва республика матбуотида чоп этилган.

«Меҳр риштаси» қисса ва ҳикоялар тўплами Ю. Абдуллаевнинг иккинчи китоби. Унинг 2011 йилда чоп этилган «Оқибат номли тўплами китобхонларга манзур бўлганди. Ижодкор - ўқитувчининг бу галги туҳфаси ҳам ўз ўқувчиларини топади, деган умиддамиз. Тўпламдан ўрин олган ҳар бир қисса ва ҳикоялардаги воқеалар айнан ҳаётдан олинган бўлиб, уларнинг қаҳрамонлари сиз ва бизга таниш бўлган оддий одамлар. Асосий мавзуси, ватанпарварлик, оила тотувлиги, инсоний муносабатлар, яхшилик ва савоб ишларга камарбаста бўлаётган ватандошларимизнинг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида.

 

 

 

Барча мактаб ва коллежларда сўнгги қўнғироқ бонг уриб, 2015 -2016 ўқув йили якунланганидан дарак берди.

Умумтаълим мактабларида «Хайр, мактаб-салом, коллеж!» тадбирлари «Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз» шиори остида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Жорий ўқув йилида  туманимиз умумтаълим мактабларини 2959 нафар ўқувчи битирди. Ўтказилган сўровларга кўра, битирувчиларнинг 394 нафари таълимнинг кейинги босқичида академик лицейларда, 2565 нафари эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида экани аниқланди.

Юртбошимиз: «Ватанга бундай юксак муҳаббат тўйғуси миллий либосларга бўлган муносабатда ҳам яққол кўзга ташланади. Чиройимизга чирой, кўркимизга кўрк қўшадиган миллий либосларимиз қадрини баланд тутайлик. Либослар-ўзлик, қадр-қиммат, ор-номус кўзгусидир!», деб таъкидлаб ўтган.

Дарҳақиқат, либос – инсон зийнати. Даврлар, замонлар силсиласида либослар ўзгариб бораверади. Шунингдек, одамлар, уларнинг ташқи кўринишлари ҳам ҳар куни янгиланяпти.

Ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш  ва руҳларини шод этиш халқимиз учун муқаддас фазилат. Бу Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда яна бир бор ёрқин  ифодасини топди.

-Мактабимизда «Буюк боболаримизни ёд этиб» номланган тадбир ўтказилди,-деб ёзади 33-мактаб директори ўринбосари А. Усвалиев.- Унда 8-синф ўқувчилари буюк алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш борасидаги билимларини синовдан ўтказдилар. «Хотира ва қадрлаш куни» шарафига ўтказилган кросс мусобақаси, айниқса, қизиқарли кечди. Унда Д. Муйдинжонова, К. Рустамов, М. Меҳмонхонова, А. Исломхонов, М. Саидаҳмедова, Ф. Ҳафизжонов, Т. Абдуллаев, И. Ҳамдамов каби ўқувчилар фаол қатнашиб,  ғолиб бўлдилар.

Тарихдан маълумки, умрини ўтаб бўлган ғоя, ақида ёки мафкура тараққиёт нуқтаи назаридан инкор этилиши натижасида ғоявий бўшлиқ вужудга келар экан,турли мафкуравий таҳдидлар кучаяди. Шу маънода Президентмизнинг қуйидаги фикрлари катта аҳамиятга эга: ”Мен кўҳна бир ҳақиқатни яна эслатмоқчиман: табиатда бўлмаганидек, инсоннинг онгу тафаккурида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Ўзбекистоннинг мутақилликка эришганидан кейинги тараққиёти бу фикрни нақадар тўғри эканини яққол кўрсатди. /оявий, мафкуравий таҳдид кучайган жойда аҳоли кенг қатламлари, хусусан, ёшларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган уринишлар кучайиб бориши мумкинлигини чуқур англаб олиш керак”1 .

Президентимиз «Юксак маънавият-енгилмас куч» рисоласида, барчамизни «оммавий маданият» ниқоби остидаги хатардан огоҳ этар экан, тарих синовларидан ўтган қадриятларимизга содиқ бўлсак, ҳаёт тарзимиз, руҳий дунёмизга ёт бўлган қарашлар ўз таъсирини ўтказолмаслигини алоҳида қайд этиб ўтади.

«Оммавий маданият» нима, бу ниқоб остидаги хатар нималардан иборат, бугун барчамиз, айниқса, ёшларимиз чуқур билишлари керак.

«Оммавий маданият» ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди. Радио, телевидение ва кейинчалик Интернет унинг ривожланишига асос бўлди. Уни ғарбда «популяр» ёки қилқартирилган ҳолда «поп-культура» (яъни «оммавий маданият») деб аталсада, аслида, туб мазмун-маъносига, мақсад-ниятига кўра «оммавий маданият» чинакам  маданиятнинг кушандасидир.

Ўз тақдирини она - Ватанимизни ҳимоя қилишдек, шарафли ва масъулиятли бурчни адо этишга бағишлаган ҳарбий хизматчилардан халқимиз ҳақли равишда фахрланади.

Туманимиздаги чегара пости ҳарбий хизматчилари ҳам шарафли бурчларини ишонч билан оқлаб, юрт тинчлиги ва осо-йишталигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

- Эл-юрт тинчлиги, эрки ва озодлиги учун курашган фахрийларимизнинг жасорати ёш авлодга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади,-дейди ҳарбий хизматчи Умиджон Акбаров. - 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда уруш ва меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Бир гуруҳ аскарларимиз туманимизда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари Исохон ота Соттихўжаев, Исмоилжон ота Раҳимов хонадонларида бўлиб, нуронийлар билан  дилдан суҳбатлашишди, совға-саломлар улашишди.

 

 

 

 Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан туманимиз таълим муассасаларида «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Туман марказидаги 1-мактаб байрамона безатилган. Ўқувчилар мактабга ташриф буюрган меҳмонларни гулдасталар билан кутиб олишади. Таълим муассасасида ташкил этилган юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришларни акс эттирган «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» номли ҳамда ушбу таълим даргоҳида сабоқ олиб, айни дамда давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган собиқ ўқувчиларнинг қисқача ҳаёт йўли ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган кўргазмалар барчанинг диққат-эътиборини тортади.

Тарғибот гуруҳи аъзоларининг ўқувчилар билан мулоқоти, айниқса, ҳаяжонли кечди. Таниқли ёзувчи Исоқжон Нишонов, Алишер Навоий номли вилоят мусиқа ва драма театри актрисаси Карима Юсупованинг мароқли суҳбатлари савол-жавобларга уланиб                 кетди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.