Халқаро оила куни муносабати билан «Косонсой» сиҳатгоҳида «Бахт калити-оилада» деб номланган тадбир уюштирилди.

МХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, бир гуруҳ фаол аёллар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг рафиқалари қатнашдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ. Юсупова, ҳарбий қисм хизматчиси Ф. Мадаминова, шоира Д. Ҳайдарова, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева сўзга чиқиб, мамлакатимиз сарҳадлари осойишталиги, тинчлигимиз ва мустақиллигимизни асрашда ҳарбийларимиз куч-қувват ва шижоатни оиладан олиши ҳақида, юртимизда оилани мустаҳкамлаш, соғлом муҳитни қарор топтириш, фарзандларни етук инсонлар этиб тарбиялаш йўлида амалга оширилаётган улуғвор ишлар, бунда  аёлларнинг масъулияти тўғрисида гапирдилар.

Алишер Навоий номидаги вилоят театри санъаткорлари дилрабо куй-қўшиқлар ижро этиб, тадбирга янада файз  киритдилар.

-Бундай мароқли тадбирлар ҳаётимизга янада файз ва мазмун бағишламоқда,-дейди М. Абдушукурова.-Биз асли Жиззахданмиз. Турмуш ўртоғим ҳарбий хизматчи, уч йилдан буён сўлим Косонсой туманида истиқомат қилаяпмиз. Бу ернинг мусаффо об-ҳавоси, бетакрор табиатига мафтун бўлиб қолдик. Айниқса, туманнинг меҳмондўст, меҳрибон аҳлидан, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнунмиз.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.