Болани тарбиялаш олмосни сайқаллаш каби нозик ишдир. Унинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига амалий ёрдам бериш устоз-мураббийларнинг асосий вазифасидир.
Мактабимизнинг меҳнат таълими фани ўқитувчиси Адибахон Ғофурова ана шу эзгу мақсад йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатмоқда.
Ўз ишининг устаси, тажрибали педагог А. Ғофурова фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришди. Унинг шогирдлари бўлган ўқувчилар наинки дарс машғулотлари, балки дарсдан ташқа-ри пайтларда у раҳбарлигидаги тўгаракда фаол қатнашиб, турли-туман ҳунарларнинг сир-асрорларини пухта эгаллашмоқда. Айниқса, нозик мунчоқлардан фойдаланиб, яратилган ишланмаларни санъат асарига қиёсласа бўлади.
Собиқ тузум даврида қарийб ўн йил умумтаълим мактабида ўқувчиларга сабоқ бериб келдим. У пайтларда аксарият мактаблар мослаштирилган биноларда жойлашганди. Одамларнинг ҳаёт даражаси пастлиги, мактаб, мактабгача таълим муассасалари етишмаслиги, моддий-техника базасига эга эмаслиги каби муаммолар бизни қийнарди. Лекин шундай оғир шароитда ҳам ёшлар билим олишни жон-дилидан истарди. Бу эса ўқитувчиларни ўз вазифаларига масъулият билан ёндашишга ундарди. Лекин орзу-умидларимиз армонга айланишидан чўчирдик. Истиқлол шарофати билан бу ҳадиклар ортда қолди. Мустақилликнинг илк йилларидан мактабга, келажак авлод таълим-тарбиясига эътиборни оширилиши биз, ўқитувчиларда эртанги кунга умид пайдо қилди. Бугун мактабларимизда яратилган шарт-шароитларни, нигоҳида қатъият, шижоат, мардонаворлик акс этиб турган ёшларнинг билимга чанқоқлигини кўриб, қалбим фахр ва ифтихор туйғуларига тўлади, тинмай изланиб, ғайрат билан ишлашга чорлайди.
Юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тараққиётнинг муҳим омили бўлмоқда.
Маҳалламизда ўндан зиёд миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, ёт ғоялар таъсиридан асраш, обод ва фаровон турмушни таъминлаш, оилавий бизнесни ривожлантириш каби ишларда намуна бўлишяпти. Бу мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган тадбирларда ёрқин намоён бўлаяпти.
Олимахон Қорабоева тўқувчи сифатида ном қозонган бўлса, Каромат Холдорова каштачи, Муслима Усуфжонова, Зарифа Тўрахўжаева дўппидўз сифатида ҳурмат-эҳтиромга лойиқ. Масъуда Машарипова, Наргиза Абдуллаева, Нилуфар Норбоева сингари тадбиркорларимиз фаолияти ҳам ибратлидир.
Барча жойда бўлгани каби туманимизда ҳам мустақиллигимизнинг 25 йиллигини муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бу шаҳар ва қишлоқларимизни тобора чирой очиб, гўзал бўлиб бораётгани, ободончилик ишларини авж олдираётганида, шу заминда яшаётган инсонларнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилиги ва эртанги кунга ишончида намоён бўлмоқда.
Шаҳримиздаги «Гулобод» маҳалласида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш мақсадида ободончилик ишлари авж олдириляпти.
Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги ҳамда «Соғлом она ва бола йили»га бағишлаб, туманимиз маҳаллаларида «Аёл-оила кўрки, жамият таянчи» мавзусида маданий – маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ширин ҚФЙ маҳаллаларида бўлиб ўтган тадбирларда ёшлар тарбиясида анъана ва қадриятларимизнинг ўрни ва аҳамияти, «Ўзбекистон-умумий уйимиз» каби мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилди. Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси вилоят ва туман бўлими вакиллари қатнашдилар.
«Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори билан мазмунли ва ўзгаришларга бой ўтаётган ҳар бир кун бизни буюк Истиқлол байрамининг 25 йиллик айёмига тобора яқинлаштирмоқда.
Барча жойлардаги каби туманимизда ҳам ушбу улуғ айёмни муносиб кутиб олиш мақсадида кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон жангчи-фахрийлар (байналмилалчилар) бирлашмаси туман кенгашининг тарғибот гуруҳи аъзолари белгиланган режа асосида таълим-тарбия муассасалари, меҳнат жамоаларида бўлишиб, «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик» мавзусида Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишлаб учрашув – мулоқотлар ўтказишмоқда.
2015-2016 ўқув йилида Косонсой саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежини 5 та мутахассислик бўйича 312 нафар ўғил-қиз битириб, мустақил ҳаётга йўлланма олди. Улардан 20 нафарига имтиёзли диплом топширилди. Битирувчиларнинг 122 нафари диплом олиш билан бирга «В» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди. Битирувчилардан 12 нафари имтиёзли кредит олиб, ўз мутахассисликлари бўйича тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга бел боғладилар. Ёшларни келажак ҳаётга тайёрлашда коллеж педагогик жамоасининг хизмати катта. Ўқув йили якунига бағишлаб туман фан, таълим ва маданият ходимлари ва коллеж касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда бир гуруҳ намунали, спорт соҳасида юксак кўрсаткичларга эришган ўқувчилар ва ишчи-ходимлар фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури асосида коллеж педагог ва ишчи-ходимларининг фарзандларини имтиёзли равишда ёзги соғломлаштириш марказларига жойлаштириш, мароқли дам олишларига шарт-шароитлар яратишга эътибор кучайтирил-япти.
Мустақил юртимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик-тараққиётимизнинг муҳим омили бўлмоқда.
Бизда ёшларга ҳамма жойда йўллар очиқ, кексалар ҳамма жойда эъзозда. Бундай юртда маънавият юксак бўлади. «Юксак маънавиятга эга бўлган халқ ҳеч кимга ҳеч қачон қарам бўлмайди» - бу муҳтарам Президентимизнинг «Юксак маънавият енгилмас куч» асарида алоҳида қайд этиб ўтилган.
Юртбошимизнинг рисола, маъруза ва нутқларини қайта-қайта мутолаа қилар эканман, нутқларидан биридаги ҳикматли фикрлари эътиборимни тортди: фикрлари «Ҳаммамизга аёнки, инсон бу ҳаётда бахт учун дунёга келади. Лекин бахт дегани фақат моддий бойликка интилиб, молу давлатга, ҳавойи орзуларга берилиб яшашни англатмайди. Бахт-бу, менинг назаримда, аввало тинч-осойишта ҳаёт, оила, эл-юрт ободлиги, ўз Ватанига муҳаббат, ҳар қандай оғир синовлар қаршисида ҳам ўзини, ўзлигини йўқотмасдан, асл инсоний қиёфасини сақлаб қолиш, юксак маънавий қадриятларга садоқат билан яшашдир».
Эл-юртимизни минг йиллар оша турли тўфон ва бўронлардан омон сақлаб, барчамизга куч-қудрат бағишлаб келаётган, ҳаётимизни ҳар томонлама юксалтирадиган бундай олижаноб қадриятлар, ўйлайманки, оммавий ахборот воситаларимиз учун ҳеч қачон аҳамиятини, қадрини йўқотмайдиган бош мавзулар бўлиб қолади. Чунки, маънавиятни асраш-аввало инсонийликни, инсоннинг ўзини асраш демакдир. Маънавий дунёмизга қарши қаратилган таҳдид ва хуружлар тобора кучайиб бораётган бугунги вазиятда бу ўткир ҳақиқатни барчамиз асло унутмаслигимизни истардим.
Ислом Каримов.
Коллежларда давлат имтиҳонлари ниҳоясига етиб, «Хайр коллеж, салом ойдин йўл» деб номланган тадбирлар ўтказилиб, битирувчиларга дипломлар топширилди.
Жорий ўқув йилида Косонсой тиббиёт коллежини 526 нафар ўғил-қиз битирди.
Битирувчиларга диплом топшириш маросими катта тантанага айланди. Битирувчиларни туман ҳокими А. Абдукаримов, туман ИИБ бошлиғи Н.Мирзаҳмедов, меҳнат фахрийлари У. Валиев, Ш. Қамбарова, Н. Муйдинов қизғин муборакбод этишди. Коллежнинг 53 нафар битирувчиси имтиёзли диплом олишга муяссар бўлди.