Истиқлол йилларида юртимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва фуқаролар тотувлигини, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳитини янада мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келди.

Ана шу сиёсат самараси ўлароқ, Ўзбекистонимизда тинчлик ва осойишталик қарор топмоқда. Осмонимиз мусаффолиги - юртимиз тинчлиги, халқимиз бахт-саодати. Бундай юртда тараққиёт ва юксалиш бўлаверади. Чорак асрлик янги тарихимиз давомида бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчликни, мустақилликни қадрига етиш, уни асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бу айниқса, яқин ва узоқ атрофимизда рўй бераётган турли можаролар, қон тўкишлар давом этаётган, дунёнинг кўплаб мамлакатларида терроризм, экстримизм хавфи ортиб бораётган бугунги кунда ўта долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистон  Республикасининг Конституциясида  виждон эркинлиги, кишиларнинг  истаган динга  эътиқод қилиш  ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқи кафолатланган. Унда (31,61-моддалар) ҳар бир киши хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги, диний ташкилотлар ва  бирлашмалар  давлатдан ажратилгани, аммо улар қонун олдида тенг эканлиги  белгилан-       ган.

Ушбу кафолатлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга мос келади. 1948 йилда қабул қилинган   “Инсон ҳуқуқлари  умумжаҳон декларацияси”нинг 18-моддасида ҳар бир инсон  фикр, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга,бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини ва таълим олиш,тоат-ибодат қилиш ҳамда диний расм-русум ва маросимларни оммавий ёки хусусий тартибда адо этиш, ўз дини ёки эътиқодига якка ўзи, шунингдек бошқалар билан бирга амал қилиш эркинлигини ўз ичига олади”, деб таъкидланган. “Фуқаролик ва сиёсий  ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт”нинг 18-моддасида «Бирор  одам  ҳам ўз ихтиёри  билан ўз дини ва эътиқодига эга бўлиш ёки  уларни қабул қилиш эркини   камситадиган мажбурий хатти-ҳаракатларга дучор бўлмаслиги керак», деб кўрсатилган.

«Агар биз ҳаётимиз янада ёруғ, обод ва фаровон бўлишини истасак, авваламбор, аёл зотини ардоқлашимиз, уни эъзозлаб бошимизга кўтаришимиз зарур». Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов истиқлолнинг дастлабки кунларидан мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида аёлнинг ўрни ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Биринчи Президентимизнинг хотиралари ҳамиша қалбим тўрида. У кишининг оталарча ғамхўрликлари туфайли ҳам ҳаётдан рози бўлиб яшаш турмуш тарзимизга айланди.

Буюк Йўлбошимиз айтганларидек, «Қачон аёл ҳаётдан рози бўлади?  Қачонки, оиласи тинч, рўзғори фаровон бўлса, эртанги кундан кўнгли тўқ бўлса».

Халқимиз бирлиги ва жипслиги, тинчлиги ва тотувлиги бебаҳо бойлигимиз. Бундай юртда ҳаловат бўлади, ҳаловатли элнинг эса ҳар бир куни файзли-тароватли ўтади. Бугун тинчлик-тотувлик ҳукм сураётган жаннатмакон юртда умргузаронлик қилаётган ҳар бир юртдошимизнинг қалбида шукроналик ҳисси ҳукмрон. Буни туман ҳокимлигининг ташаббуси билан маҳаллаларда ўтказилган маҳалладошлар кенгаши йиғилишига ташриф буюрганлар чеҳрасидан пайқаш қийин эмасди.

Она - юрт, ватан тараққиёти ва ривожига ҳисса қўшишга дахлдорлик ҳисси, айниқса, туман ҳокими Б. Юсуповнинг туманимиз аҳлига мурожаати, унда билдирилган фикрлар ҳар бир фуқарони фаол бўлишга, йиғинни уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ўтказишга ундади.

Чиндовул ҚФЙ, Ровот маҳалласида ташкил этилган маҳалладошлар йиғинида дастлаб, видео тасмага туширилган туманимиз ҳокими Б. Юсуповнинг туман аҳлига мурожаати намойиш этилди.

Азиз бобожон! Сизни ҳеч қачон унутмаймиз, хотирангиз ҳамиша қалбимиз тўрида. Сиз ўз ўгитларингиз билан бизларга Ватаннинг ҳар қарич тупроғини жон  қадар азиз ва муқаддас эканлигини, унинг меҳрини туйиш ва севишни ўргатдингиз. Ўз шижоатингиз ила ҳаётнинг барча гўзалликларини намоён этган ҳам, биз ёшлар қалбимизда Ватанга нисбатан чексиз муҳаббат уйғотган ҳам ўзингиз. Халқимизнинг толеи кулган, дея ном олишига фаровонлик, тинчлик, хотиржамлик, бунёдкорлик, мўл ризқ-насиба, тўкин-сочинлик, нуроний отахонларнинг ҳаловати-ю, уларнинг хотиржам қўлларини дуога очиши, момоларнинг набиралари кулгусидан қувониши-ю, келажак авлоднинг қалбига эзгу мақсадларни тугиб, нурли манзиллар сари олға интилишига замин яратган ҳам ўзингиз.

Бобожон! Биз ёшлар Сиз белгилаб берган йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз. Сизга муносиб фарзанд бўламиз.

Очиқ сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқолди минтақа ерларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш долзарб вазифага айланган. Ана шу мақсадда рейдлар ўтказиб келинмоқда.

Маълумки, оқар сув маълум миқдорда тозариш хусусиятига эга. Лекин унинг меъёри бор, агар сой суви озайганида эътибор берган бўлсангиз унинг шафофлиги йўқолгандай кўринади. Бу айрим  фуқароларнинг сой қирғоқ минтақасига турли чиқиндаларни ташлаб, уни булғаши оқибатидир.

Жорий йилнинг ўтган ойларида туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейдлар давомида бир қатор тартиббузарлик ҳолатлари аниқланиб, 42 нафар айбдор шахсга нисбатан чоралар кўрилди ва уларга жарималар қўлланди.

Қорасувдаги ариқ бўйига ташлаб кетилган бир уюм чиқинди маҳалла аҳлини бефарқ қолдирмади. Бир - икки оқсоқолнинг маслаҳати билан маҳалла ёшлари зудлик билан  бу ҳолатни бартараф этишди. Ахир, ариқ бўйидаги чиқинда сувга тушиб, аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.

-Истиқлол йилларида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар кўламининг кенглиги қалбларимизни фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдирмоқда, - дейди А.Азизов. -Минглаб замонавий иншоотлар, бинолар қад кўтарди. Айниқса, чекка-чекка қишлоқларда бўй чўзаётган спорт мажмуалари, намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар ва бошқа маданий, маиший иншоотлар таровати ҳар биримизга битмас -туганмас қувонч бахш этмоқда. Бу эса бизларга она-юрт, ўзимиз яшаётган қишлоқ, маҳалла ишларига дахлдорлик ҳисси билан яшаш, имкониятимиз, салоҳиятимиз етганича ҳисса қўшиш масъулиятини юклайди. Ҳар бир оила ўз ҳовлиси, хонадони, маҳалла ва қишлоғи обод, саранжом ва саришталигини таъминласа, юрт обод бўлади, бундан эса дил яйрайди.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов: «Фарзандларимизга ишонч, ҳурмат билан қараш-келажагимизга бўлган ишонч, миллатимизга, халқимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромдир» деб таъкидлаб ўтган.

Истиқлол йилларида таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган натижа ва самаралар замирида  ана шу мақсадлар мужассам топмоқда. Бугун ўсиб келаётган авлодга, унинг маънавий тарбиясига ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси  билан ёндашиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу эса ўқитувчи ва мураббийлар олдига катта масъулият қўймоқда.

«Косонсой» санаторийсида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг нурли хотирасига бағишлаб тадбир ўтказилди.

Санаторий ишчи-хизматчилари, даволанувчилар иштирокида ўтган хотира тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши  қошидаги санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази бош мутахассиси М. Мурзаева, санаторийнинг даволаш ишлари бўйича бош врачи ўринбосари Н. Муйдинов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси туман вакиллиги мухтасиби А. Ҳожиев ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтириб, унинг қатъияти ва жасорати билан Ўзбекистон мустақилликка эришиб, чорак асрлик тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Коллеж ва мактабларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб, «Хотира дарслари» ўтка- зилди.

- Мустақиллик эълон қилинган илк кунлардан эътиборан Юртбошимиз ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор бериб, уларнинг соғлом, баркамол вояга етишишлари учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида аҳамият бердилар,-дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими Гавҳар Мирзаҳамдамова. -Мана, қисқа вақт ичида бу эътибор, бу ғамхўрлик ўз самарасини берди.

Ёшларимиз нафақат спорт, балки илм-фан, санъат соҳаларида халқаро танловлар ва мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда исботлаб келишмоқда.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.