Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Фашизмга қарши жангга кирган бизнинг ота-боболаримиз қандайдир бир тепалик ёки “улуғ доҳий” учун жон бермаган. Ўзбек ўғлонлари авваламбор, ўзи туғилган шаҳар ва қишлоқни, ўз она юртини, ўз яқинларини меҳрибон ота ва онаси, севикли ёри, жондан азиз фарзандларини кўз одига келтирган ҳолда беомон жанг-га кирган, шу муқаддас Ватанимиз учун жонини фидо қилган”.

ғ Ўтган асрнинг мудҳиш воқеаси иккинчи жаҳон уруши туфайли қанча-қанча фарзандлар ота-оналари, акалари дийдорини кўрмади ва туймадилар. Чимилдиқда ўн гулидан бир гули очилмай хазон бўлган келинчагу қизлар-чи, кулча нон тишлатиб, ўз ёрини, қадрдонларини урушга кузатиб, ҳали ҳамон кутаётган бувижонларни айтмайсизми? Буни ҳеч қачон унутиб бўлмайди.

Эл-юрт тинчлиги, эрки ва озодлиги учун курашган аждодларимизни хотирлаш, Ватанимиз  истиқболи, турмушимиз ободлиги, халқимиз осойишталиги, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалтиришга ҳисса қўшиб келаётган уруш ва меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат кўрсатиш юртимизда чин инсоний фазилат сифатида қадр топмоқда. Айниқса, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан барча жойда бўлгани каби туманимизда ҳам нуроний қарияларимизга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши ортда қолганига 71 йил тўлди. Инсоният тарихидаги бу мудҳиш давр хотиралардан сира ўчмайди. Ўз инсоний бурчини бажо этиб, Ватанимиз озодлиги, мусаффо осмони учун жон бериб, қурбон бўлганларнинг муқаддас хотираси олдида бош эгиш, бугун сафларимизда юрган, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларимизга алоҳида ҳурмат кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат.

«Ўзбекистон-умумий уйимиз» шиори остидаги VI дўстлик ва маданият фестивали доирасида Косонсой педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежида «Қудратимиз-бирлик ва ҳамжиҳатликда» мавзусида тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон – кўпмиллатли аҳил оила. Халқимиз тинч-тотув, баҳамжиҳат ва аҳил яшаб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тараққиётнинг муҳим омили эканлиги истиқлол йилларида намоён бўлмоқда.

Шу куни ўқув даргоҳи миллатлараро дўстлик, аҳиллик, биродарлик каби эзгу фазилатларни тараннум этувчи байрам сайл-гоҳига айланди. Коллеж фойесида кўпмиллатли халқимизнинг ёш қўли гул ҳунармандларининг ижодий ишлари, либослар кўргазмаси байрам иштирокчилари дилларига хушнудлик бахш этди.

Фестивал дастуридан ўрин олган «Қудратимиз-бирлик ва ҳамжиҳатликда» мавзусидаги давра суҳбатини туман ҳокими А. Абдукаримов очиб, фестивалнинг  ҳамжиҳатлик, тотувликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида гапирди.

Шарқ тасаввуф таълимоти тарихида ўзига хос ўрин ва мавқега эга бўлган Сайид Аҳмад ибн Мавлоно Сайид Жалолиддин Хожа Махдуми Аъзам Косоний (1461-1542) нақшбандийлик таълимоти тарғиботига улкан ҳисса қўшган, ахлоқ, илоҳиёт, фалсафий, илмий ва бадиий асарлари билан маънавият чўққиларини забт этган буюк алломалардан биридир. Мустақиллик шарофати билан Махдуми Аъзамнинг ижодини кенг ўрганишга имконият яратилди, Бугунги кунда алломанинг 30 дан ортиқ асарлари мавжуд бўлиб, катта тарихий, илмий-назарий аҳамиятга молик бўлган ижод намуналари ўзбек тилига таржима қилиниб, тарғиб этилмоқда. 2007 йили Косонсой шаҳрида рамзий мажмуа қад  кўтарди. У буюк тасаввуф олим, нақшбандиялик тариқати назариётчиларидан бирига қўйилган муносиб ёдгорликдир.

Мустақиллик йилларида маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш масаласи мамлакатимиз учун умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги вазифага айланди.

Хусусан, фарзандларимиз онгида замонавий дунёқарашни қарор топтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Буюк мақсадларни кўзлаб коллеж остонасига илк қадам қўйган ёшларимизни билим олиш ва касб-ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар яратилган. Уларни яратиб берилган шароитлардан оқилона фойдаланиб, ватанпарварлик, фидойи, мустақил фикрлайдиган баркамол инсонлар қилиб  тарбиялаш долзарб вазифалардан.

Маҳалла—тотувлик ва ҳамжиҳатлик маскани. Ўқувчи-ёшларни маънан соғлом, миллий қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда «Мактаб-маҳалла-оила» ҳамкорлигининг аҳамияти беқиёс.

Наврўз-умумхалқ байрами муносабати билан мактаб, Шайхон, «Сойча» МФЙлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар ана шу мақсадларга хизмат қилди.

Байрам сайлгоҳига айланган мактабда шу куни миллий урф-одат, қадриятларимизни улуғловчи сермазмун тадбирлар, варрак учириш, тош кўтариш, арқон тортиш каби Наврўз ўйинлари ўтказилди. Дошқозонда сумалак тайёрланиб, маҳаллаларда яшовчи пиру бадавлат отахон ва онахонларга улашилди.

Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Йилнинг энг яхши ўқувчиси» кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Билим ва иқтидор синовига айланган танловда 136,137,138,139,140,141,142-гуруҳлар  ўқувчилар фаол қатнашдилар. Айниқса, М. Қулматова, З. Пўлатова, Д. Турғунова, Ф. Мамажанова, С. Турсунова, М. Халилова, Г. Сиддиқоваларнинг билим ва касб-ҳунар эгаллашда эришаётган ютуқлари алоҳида эътироф топди. Якунда  139-гуруҳ ўқувчиси Фотима Мамажонова «Йилнинг энг яхши ўқувчиси» номига сазовор бўлди.

Меҳр-оқибат, каттага ҳурмат, кичикка иззат кўрсатиш, ватанпарвар,  жисмонан ва маънан баркамол шахсни вояга етказиш, тарбиялаш умрбоқий  қадриятларимиз асосини ташкил этади. Бу мустақилликка эришилган илк кунлардаёқ далват сиёсати даражасига кўтарилди.

Давлатимиз раҳбарининг 1993 йил 4 мартдаги  Фармонига мувофиқ «Соғлом авлод учун» орденининг таъсис этилиши ҳам ёшларга берилаётган юксак эътиборнинг намунасидир. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида миллат генофондини сақлаш ва яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш ва уни юксак маънавиятли, комил инсон қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Юртбошимиз ташаббуси билан жорий йилни  «Соғлом она ва бола йили» деб номланишида ҳам ана шу мақсадлар мужассам. Ёшларимиз яратиб  берилаётган шароитлар ва имкониятлардан оқилона ва самарали фойдаланиб, яхши илм олиб, давлат ва миллат равнақи учун муносиб фарзанд бўлмоғи керак. Бунда биз, устоз-мураббийларнинг масъулияти катта. Беғубор ёшларимизнинг қалби ва онгини бегона мафкура, ёт дунёқарашлардан асрашга, уларнинг таълим ва тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш зиммамиздаги муҳим вазифамиздир.

Президентимиз раҳнамолигида тарихий адолатни тиклаш, миллий ўзликни англаш, улуғ аждодларимиз меросини кенг ўрганиш ва тарғиб этиш, уларнинг номини абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни шу кунларда беназир саркарда ва давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги юртимизда кенг нишонланаётгани  мисолида кўришимиз мумкин.

Амир Темур номи буюк бунёдкор, миллий давлатчилигимиз таъмал тошини қўйган, ватан озодлиги йўлида жонини тикиб, адолатпарвар сиёсат юритган Соҳибқирон сифатида тарих саҳифаларига муҳрланган.

«Амир Темур юксак иродали инсон эди. Унинг сиймосида руҳий қудрат ва жисмоний куч уйғунлашиб, зафарларига замин яратарди», деб ёзади француз ёзувчиси Марсель Брион «Амир Темур портрети (руҳияти)» очеркида.

Ота-она учун фарзандининг камолини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Иброҳимжон Асқаровнинг оиласи маҳалламизда ҳар жиҳатдан намунали оила. Айниқса, оилада камол топган фарзандлар илм олиш, касб-ҳунар эгаллаш ва одоб-ахлоқда барчага ибрат. Фарзандлардан бири Илёсбек Абдураҳимовдир. У ўтган йили ҳарбий хизматга чақирилганди. Яқинда Илёсбек хизмат қилаётган ҳарбий қисм раҳбарлари номидан Иброҳим ака номига мақтов хати келди. Унда таъкидланишича, Илёсбек ҳарбий қисмдаги хизмат давомида ўз бурчини шараф билан ўтаб, хизматдошларига намуна бўлаётган экан. Ана шундай фарзанд тарбиялаган ота-онага миннатдорчилик билдирилганлиги барчамизни хушнуд қилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.