Чиндовул қишлоғида камолга етган Нўъмонжон 20-мактабни аъло баҳоларга битириб, НамМТИ қошидаги 2-сонли академик лицейда ўқишни давом эттирди. Бу ерда ўқиш даврида барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бирга спорт билан мунтазам шуғулланиб келди. Лицей дипломини қўлига олгач, бирон бир олийгоҳга кириб ўқиши мумкин бўлган Нўъмонжон аввал Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташга аҳд қилди.

Мана, Н. Умаровнинг ҳарбийда хизмат қилаётганига ҳам ярим йилдан ошди. Яқинда у хизмат қилаётган ҳарбий қисм раҳбарларидан Чиндовул қишлоғида яшовчи Умаровлар хонадонига мактуб келди. Унда ёзилишича, оддий аскар Нўъмонжон Умаров хизматга сидқидил ва виждонан ёндашаётганлиги учун қисм раҳбариятининг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланибди. Бу хабар оилага катта қувонч келтирди.

Мамлакатимиз Президенти 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригида : «Униб-ўсиб келаётган ўғил-қизларимиз юртимизда яратилган ноёб имкониятлардан баҳраманд бўлиб, илм-фан чўққиларини, хорижий тилларни, замон талаб қилаётган касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, она-Ватанимизга садоқатли, муносиб фарзандлар, унинг ишонган посбонлари, ҳимоячилари, биз бошлаган ишларимизнинг давомчиси бўлиб вояга етаётганини кўриш, уларнинг қувончига шерик бўлиш биз, ота-оналар, устозлар учун энг катта бахт эмасми?» деб таъкидлаб ўтган.

-Ҳозирги ёшларга ҳавасим келади,-дейди Косон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Т. Меҳмонов.- Истиқлолнинг дастлабки кунларидан ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор берилди, дастурлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Янги-янги мактаблар, коллеж ва лицейлар барпо этилиб, уларда фарзандларимиз янги таълим тизими асосида билим ва тарбия олиш, замонавий касб- ҳунарларни эгаллаш имкониятига эга бўлишяпти.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисида»ги ПҚ-2124-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича таълим муассасамизда аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, шу асосда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, «Гулистон-1», «Гулистон-2» МФЙ фаоллари, туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари фаоллик кўрсатмоқдалар. Мактабнинг 7-9-синф ўқувчилари билан ўтказилган учрашувга «Садпири комил» жоме масжиди имом-хатиби Ш. Тўрахўжаев ва МФЙ вакиллари, участка нозири таклиф қилинди. Унда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш, маънавиятимизга зид бўлган турли хил диний оқимлар ва гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслик, шунингдек, кашандалик, гиёҳвандликнинг инсон саломатлигига зарарли таъсирлари ҳақида мароқли суҳбат ўтказилди.

Мавлоно Ҳомидий УЛУҒ УСТОД мақомига етди. Санаймиз: адабиётшунос, тилшунос, адиб ва мутаржим, зуллисонайн, қомусий, фидойи, зукко, авестошунос, фирдавсийшунос, нуктадон, гуманист, серҳикмат ва серфазилат, поктийнат ва покдомон, устозпарвар, хотирапарвар ва шогирдпарвар, пурмаъни ва маърифатпарвар... Устознинг илму ижоди минг бир қиррадирки, юқорида ўша сифатлардан фақат биттасини ё санадик ё санамадик. Шуни алоҳида таъкидлаймизки, у кишининг илмий-ижодий фаолиятидаги қирраларнинг ҳар бири ўзи алоҳида тадқиқотга ярашади: инчунин, «Адиб ва мутаржим», «Беназир авестошунос», «Ўзбек фирдавсийшуноси» каби монографиялар (диссертациялар) яратилса ажаб бўлмагай.

Домла ҳақида ёзиш  ҳам осон, ҳам қийин. Осонлиги шундаки, у кишига одамий одам бўлиш енгил кечган: ҳамиша камсуқум, содда ва дилкушо дўст, оға ёки падар билан сўзлашамиз, ҳузурланамиз-да. Устоз учун олимлик одамийликдан қуйидаги масала. Энди қийинлигига келсак, Ҳамиджон Ҳомидийдай дарёйи илмнинг ақалли қатрасини англаш лозим, балки, шундагина бу зоти шариф ҳақида жўяли бир гап айтмоқ мумкин бўлар...

Дейдиларки, бу кўҳна олам нафақат офтоб нуридан, балки устоз дея аталгувчи зоти шарифларнинг қалб-қўри, меҳр нури, илму зиёси билан ҳам мунаввардир.

Биз, ёшлар ҳаёт аталмиш ушбу гўзал бўстоннинг нурли ошёнларига қанот қоқиб, юксак чўққиларга парвоз этишимиз учун аввало, устоз қўлида илм, одоб ва тарбия олмоғимиз шарт, чунки ота-она фарзанд учун ҳаёт ато этса, устоз илм воситасида уни кўкларга кўтаради, эл-юрт олдида азиз қилади. Шунинг учун ҳам 1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар куни лицейимизда катта шодиёналар билан нишонланди.

Ўқувчилар ўз устозларини шарафлаб, тадбирлар ташкил этишди.

Унда Низомжон Жўраев, Наргиза Мўминова, Алишер Сотволдиев, Гулруҳ Тошбоева, Хуршида Абдуллаева, Шоҳиста Йўлдошева, Марҳабо Исомиддинова, Мухторжон Миралиев, Воҳиджон Маматов, Қаҳрамон Ҳамидов сингари устозларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Ўқитувчи ва мураббийлар ҳаётимиз боғбони, умримиз чароғбонидир, улар илм ва маърифат, таълим ва тарбия фидойисидир.

Мўътабар устоз-муаллимлар ҳақида гап кетганда Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг қуйидаги шеърий мисралари ёдимга тушади:

Муаллим ҳақида

сўзим ушбудир

Муаллим - камолот

             ичра кўзгудир.

Ўқидим Геродот

           тарихин кўп бор

Истиқлол шарофати билан она-Ватанимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралар, мамлакатимиз қиёфасини бутунлай ўзгартираётган янги иншоотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий объектлар ва тураржой бинолари, намунали уй-жойлар, умуман кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари, халқимиз турмуш фаровонлиги ошиб бораётганида намоён бўлмоқда.

Юртбошимиз ташаббуси билан жорий йилга «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном берилиши, юртимизда кексалик ва у билан боғлиқ ижтимоий жараёнларга жамият ривожининг муҳим ижтимоий масалаласи сифатида эътибор кучайтирилаётганидан далолат бермоқда.

Мен ҳам ана шундай эл ардоғидаги нуронийлардан бириман Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшайман. Мана, бир неча кундирки, «Косонсой» санаторийсида дам олиб, даволанмоқдаман. Кўркам табиат қучоғидаги бу масканда нуронийларга алоҳида эҳтиром кўрсатилаётганидан беҳад мамнун бўлдик

Янги ўқув йилида набирам Шоҳжаҳон 44-мактабнинг 1-синфига қадам қўйди. Ҳали оиламиздан Мустақиллик байрами, Билимлар куни шодиёналари ҳис - ҳаяжони аригани йўқ. Айниқса, Шоҳжаҳоннинг қувончини айтмайсизми, ўқув қуроллари, дарсликларини «Президент бобом совға қилган» деб еру кўкка ишонмай, бағридан қўймайди. Ҳар тонг барвақт туриб мактабга ошиқади, мен эса ортидан дуога қўл очаман: «Юртимиз тинчлиги, хотиржамлигимизга кўз тегмасин, ўсиб келаётган авлоднинг таълим-тарбиясига катта эътибор қаратиб, чексиз ғамхўрлик кўрсатаётган Юртбошимиз омон бўлсинлар!».

ТУМАН МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲИДА МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 24 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН КАТТА БАЙРАМ ТАНТАНАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Юртимизда катта шодиёна. Халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган мустақиллик кунининг йигирма тўрт йиллигини шоду хуррамлик билан нишонламоқда.

2015 йил. 27 август. Туман Марказий ўйингоҳи, унга туташ хиёбонлар, кўчалар, бинолар байрамона безатилган.

Карнай-сурнай садолари барча-барчани байрам шодиёналарига чорлайди.

Янги ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Бугун Билимлар кунини интиқиб кутаётган болаларнинг ҳаяжони чексиз. Чунки ҳар гал бўлганидек бу йил ҳам ўғил ва қизларимиз янги ўқув йилининг илк сабоғи «Мустақиллик дарси»ни шинам ва ёруғ синфхоналарда бошлашади.

Таълим муассасалари «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним» ғояси асосида Мустақиллик байрами ва янги ўқув йилини муносиб кутиб олмоқда.

Барча педагоглар «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурида белгиланган вазифаларни амалга татбиқ этиш мақсадида янги ўқув йили учун режа тузиб олдилар.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.