Мустақиллик йилларида маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш масаласи мамлакатимиз учун умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги вазифага айланди.

Хусусан, фарзандларимиз онгида замонавий дунёқарашни қарор топтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Буюк мақсадларни кўзлаб коллеж остонасига илк қадам қўйган ёшларимизни билим олиш ва касб-ҳунар эгаллаши учун барча шароитлар яратилган. Уларни яратиб берилган шароитлардан оқилона фойдаланиб, ватанпарварлик, фидойи, мустақил фикрлайдиган баркамол инсонлар қилиб  тарбиялаш долзарб вазифалардан.

Юртбошимиз ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида, оналаримиз соғлом ўғил-қизлар тарбияласин, йигитларимиз ўктам, бақувват вояга етсин, дедилар. Менинг илтимосим ва талабим шуки, қизларни эрта эрга беришга ошиқмайлик, ўқисин, коллежда бир неча касб-ни ўзлаштирсин, оила бекаси бўлиш даражасида камолга етсин, деб уқтирдилар.

Туманимизда бу вазифаларни бажаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан барча маҳалла ва коллежларда ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, қизларни эрта турмушга узатиш, қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари мавзуларига бағишлаб учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ёшларни турмушга тайёрлаш, уларнинг онгига никоҳ, оила деган муқаддас тушунчаларни сингдиришга ҳаракат қилинмоқда. Зеро, бугунги кунда ҳам ёшлар орасида эрта турмуш қуришнинг зарарли оқибатларини тушуниб етмаётган, оилада ҳаётнинг илк зарбасига дош беролмай ажралишга аҳд қилаётганлар учраб қолмоқда.

Уларга қарата, азиз ҳамюртим, биз қураётган келажаги буюк, озод ва обод юртнинг меросхўрлари бўлмиш азиз фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлманг, деймиз.

А. Дадабоев, туман ФҲДЁ бўлими мудири в.б.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.