Истиқлол  йилларида армияда хизмат мардлик ва матонат фазилатларини тарбиялаш, ватанга садоқат билан хизмат қилиш мактабига айланди.

Шу кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кутиб олиш маросимлари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбир яқинда вилоят Мудофаа ишлари бошқармасида бўлиб ўтди.

Ватан олдидаги шарафли бурчини ёруғ юз билан адо этганлар сафида туманимиздан Дониёр Омонбоев, Борилло Розиқов, Аброр Атамирзаев, Элёр Акбаров каби йигитларни учратдик.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча соҳаларда бўлгани каби фуқароларнинг виждон ва эътиқод эркинликлари соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилди. Аввало, Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонуни-Конституциямизнинг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги ва диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонунининг қабул қилиниши билан диннинг жамиятдаги ўрни тикланди ва диний ташкилотларнинг очиқ ва дахлсиз фаолият кўрсатишларига имкониятлар яратилди. Шунга асосан ҳозирги кунда вилоятимизда Адлия         бошқармаси томонидан давлат рўйхатига олинган исломий диний ташкилотлар билан биргаликда ноисломий диний ташкилотлар фаолият юритмоқда. Республикамизда Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ислом билим юрти, Православ ва Протестант семинариялари фаолият юритмоқда. Қатор тарихий обидалар диний ташкилотлар ихтиёрига ўтказилди. Нафақат ислом динидаги байрамлар, балки христианлик, буддавийлик байрамларини ҳам нишонлашга кенг имкониятлар яратилди.

 Халқимиз яхши китобни яхши дўст, маънавият хазинасига қиёслайди. Бу бежиз эмас. Китоб ўқиган кишининг билими, маънавияти юксалади. Маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайди.

-Дўконимиз доимо харидорлар билан гавжум,-дейди Гулобод МФЙдаги китоб дўкони бошлиғи Абдуҳаким Сиддиқов.- Мижозларимиз кўпроқ маънавий-маърифий, одоб-ахлоқ мавзусидаги китобларга қизиқишмоқда. Шунингдек, саёҳат-саргузашт, саломатликка оид асарларга талаб катта бўлаяпти. Жумладан, Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки», М. Собитуллаевнинг «Дунё мўъжизалари», наманганлик адиб А. Турсуновнинг «Ҳар дарднинг давоси» бор» каби асарлар анча харидоргир.

Наврўз – одамийлик, меҳру мурувват, чексиз саховатнинг ифодаси.

Байрам кунлари ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳол-аҳволидан хабар олиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш юртимизда гўзал анъанага айланган.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди туман бўлими Наврўз шодиёналари давом этаётган кунларда  туман тиббиёт бирлашмасига 50 миллион сўмлик дори-дармонлар тортиқ этди.

Шунингдек, Косон, Қўқимбой,, Тергачи ҚФЙларда яшовчи, болаликдан ногирон И. Жалилов, У. Аҳмедова, Ҳ. Тожибоеваларга байрам туҳфаси сифатида аравачалар топширилди.

Ҳар гал бирор шаҳарга борганимда китоб дўконларига кирмай қайтмайман. Расталардаги китобларнинг ҳаммасини сотиб олсаму ўқиб чиқсам дейман. Китоб дўконларидаги турли касб ва ёшдаги кишиларни кўриб, улар ўртасида бўлаётган суҳбатларни тинглаб, халқимизнинг китобхонлик даражаси юксалаётганига ишонч ҳосил қиламан. Бу ҳолат қалбга қувонч бахш этади.

Бугунгидай техника ва технологиялар тараққий этган замонда китоб унчалик зарурмас, дейдиганлар адашади. Тўғри, Интернет саҳифаларидан ҳар ким хоҳлаган нарсасини, истаган асарини топиши мумкин. Аммо маънавий камолотга элтувчи китобнинг ўрни бўлакча.

Инсонни илм-маърифат ва одоб улуғлайди, дейди доно халқимиз. Мўминжон ака Қаюмов 6-мактабда, Тошкент политехника институтида ўқиган чоғларида фақат аъло ўқишга, илм-фанни чуқур ўзлаштиришга интилди. Олийгоҳни битиргач, бир қанча муддат Фарғона  азот бирлашмасида муҳандис бўлиб ишлади. Катта бирлашмада меҳнат қилиб асло камлик кўрмади. Қисқа вақт ичида жамоада ўз ўрни, обрў-эътиборга эга бўлди.

Иш жараёнида ҳам ўқиб, изланишдан чарчамади, янги-янги кашфиёт ва ихтиролар қилар, аммо ўша даврда, яъни мустабид тузумда уларни амалиётга татбиқ этишнинг имконияти йўқ эди. Шу боис ҳам ўз билими, тажрибасини ёшларга ўргатишга аҳд қилди.

МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мана, йигирма олти йилдирки, хосият ва файз, қут-барака, мурувват каби хусусиятларни ўзида мужассам этган шарқона янги йилимиз-Наврўзи оламни шоду хуррамлик билан умуммиллий байрам сифатида нишонлаймиз.

Бундай фараҳбахш дамларда ҳар бир юртдошимиз қалби беихтиёр қувончга тўлади. Эл-юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги учун шукрона айтади.

Карнай-сурнай садолари янграб, барча-барчани Наврўз сайлига чорлайди.

Сумалак халқимизнинг қадимий таомларидан саналади.

Тарихий манбаларда ёзилишича, уч минг йил аввал ҳам аждодларимиз илк баҳорда, ерга уруғ экиладиган паллада энди униб чиққан ўт-ўланлардан махсус таомлар тайёрлашган.

Маълумки, тансиқ таом ҳисобланган сумалак янги униб чиққан буғдой майсасидан тайёрланади.

 Уни шифобахш ва яшартирувчи малҳам дейиш мумкин. Ҳозирги кунда буғдой майсасидан тиббиёт, парфюмерия ва косметология саноатида кенг фойдаланилмоқда.

Наврўз-умумхалқ  байрами шарафига мактабимизда «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним!» мавзусида иншо, расм ва ўқувчиларнинг ижодий танлови ўтказилди.

Унда ижодкор ўқувчилардан Ў. Собитхонова, иншолар танловида Д. Акбаралиева, расмлар танловида Г. Убайдуллаева, С. Мирзаолимова ғолиб бўлиб, мактаб касаба уюшмаси томонидан тақдирландилар.

Баҳор, яшариш ва уйғониш фасли, она табиат кўм-кўк либосга бурканиб, ўлкамизга Наврўз ташрифидан дарак бермоқда. Наврўз қадимийлиги, табиатга уй-ғунлиги, теран мазмун ва моҳиятга эгалиги билан бошқа байрамлардан ажралиб туради.

Собиқ шўролар даврида таъқибга учраган Наврўз Президентимиз ташаббуси билан қайта тикланди ва истиқлол йилларида бу байрам мазмунан янада бойиди, халқимизнинг азалий қадриятлари тимсолида эъзоз ва эҳтиром топмоқда.

-Қишлоқда Наврўзни яширин тарзда нишонлаганимиз ҳамон ёдимда,-дейди Саломат Ҳусанова.- Ярим тунда хонадонлардан бирида сумалак пиширганмиз. Уни ҳиди атрофга таралмасин деб, ҳовлида тонггача хашак тутатиб чиққандик.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.