Наврўз – одамийлик, меҳру мурувват, чексиз саховатнинг ифодаси.

Байрам кунлари ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳол-аҳволидан хабар олиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш юртимизда гўзал анъанага айланган.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди туман бўлими Наврўз шодиёналари давом этаётган кунларда  туман тиббиёт бирлашмасига 50 миллион сўмлик дори-дармонлар тортиқ этди.

Шунингдек, Косон, Қўқимбой,, Тергачи ҚФЙларда яшовчи, болаликдан ногирон И. Жалилов, У. Аҳмедова, Ҳ. Тожибоеваларга байрам туҳфаси сифатида аравачалар топширилди.

Хайрия тадбирида туман ҳокими А. Абдукаримов, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман Кенгаши депутати В. Тожибоева қатнашдилар.

Д. Жалилова, фонднинг туман таянч директори.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.