Истиқлол  йилларида армияда хизмат мардлик ва матонат фазилатларини тарбиялаш, ватанга садоқат билан хизмат қилиш мактабига айланди.

Шу кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кутиб олиш маросимлари ўтказилмоқда. Ана шундай тадбир яқинда вилоят Мудофаа ишлари бошқармасида бўлиб ўтди.

Ватан олдидаги шарафли бурчини ёруғ юз билан адо этганлар сафида туманимиздан Дониёр Омонбоев, Борилло Розиқов, Аброр Атамирзаев, Элёр Акбаров каби йигитларни учратдик.

-Йигитлик бурчимни муваффақият билан ўтаб қайтганимдан бахтиёрман,-дейди Д. Омонбоев.- Юртимиз тинчлиги, осойишталиги посбони бўлишдек шарафли вазифани сидқидил бажариб, она қишлоғимга ёруғ юз билан қайтаяпман.

Ҳарбий хизматда тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, олий ўқув юртига кириш учун имтиёзга эга бўлганлигимдан чексиз хурсандман.

Ш. Мамаев.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.