Маънавият аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар оша ривожланиб борувчи бебаҳо туйғу-дир. Истиқлол шарофати билан эрксевар халқимиз ўз ери, ўз тили, ўз динига эга бўлди. Миллий ғурури, иззат-обрўси тикланиб, эндиликда азалий қадриятларимиз, маънавий меросимиздан баҳраманд бўлмоқдамиз. Мустақиллик ва маънавият бир-бирига боғлиқ, ғоят яқин тушунчалардир. Маънавият камол топиши, қалбларга сингиши учун мустақилликни мустаҳкамлаш лозим бўлади.

Қудратли, келажаги буюк давлат, буюк ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қудратли маънавият замирида вужудга келади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир алоҳида шахс ва бутун миллатнинг маънавий камолоти орқали демократик ҳуқуқий давлат барпо этилади. Давлатимиз раҳбари шу боис ҳам маънавият ва маърифатга катта эътибор бериб келмоқда. Юртбошимизнинг оқилона сиёсати туфайли халқимиз ўзлигини таниб, қадриятларини идрок этмоқда.

Республикамизда ёшларимизни, шу жумладан қизларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга барча имкониятлар мавжуд.

Амалдаги қонунларимизда ёшларимизни замонавий таълим ва касб-ҳунар ўрганиш, ахборот ва компьютер технологияларини ўзлаштириши, ишга жойлаштириш ҳамда вояга етмаганлар орасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш борасида ҳар бир фуқаро, ота-оналар, таълим муассасаларининг ҳуқуқ ва мажуриятлари мустаҳкамлаб қў-йилган. Қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Дурдона Зокирова касб-ҳунар коллежини аъло баҳолар билан тамомлади. У ўз мутахассислиги бўйича фаолиятини давом эттираётганди. Тиниб-тинчимас Дурдона  болаликдан чевар бўлишни орзу қиларди. У бу касб сир-асрорларини мукаммал ўрганишни дилига тугиб қўйганди. У шу мақсадда «Аёллар маслаҳат маркази»га келганди.

«Аёллар маслаҳат маркази»ни топиш унга қийинчилик туғдирмади. «Гулобод» маҳалласидаги икки қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган марказда уни туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Василахон Тожибоева илиқ кутиб олди. Туман хотин-қизлари етакчиси у билан самимий суҳбатда бўлди. Васила опа Дурдонанинг келгусидаги режалари, орзу-ниятлари билан қизиқди, дилдан суҳбатлашди. Уни «Тадбиркор аёллар» уюшмаси томонидан қизларга касб-ҳунар сирларини ўргатиш курслари ташкил этилганидан хабардор қилди. Яқинда бундай курслар унинг қишлоғи Қўқимбойда ҳам очилишини, Дурдона ҳам курсларга қатнаб, тикувчилик касбини мукаммал ўрганиши учун барча шароитлар борлигини маълум қилди. Биз юқорида «Аёллар маслаҳат маркази»нинг иш фаолиятидан биргина мисол келтирдик. Бу ерга кўмак истаб келган хотин-қизлар ўз саволларига қониқарли жавоб олаётганларидан беҳад мамнун бўлмоқдалар.  

Косонсой мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи (собиқ педагогика коллежи) туманимиздаги намунали таълим масканларидан биридир. Айниқса, мустақиллик йилларида коллежнинг нуфузли, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Замонавий қайта таъмирдан чиққан ўқув биноси, барча қулайликларга эга 300 ўринли талабалар турар жойи, спорт ва гимнастика зали ҳамда спорт майдончалари талабалар ихтиёрида.

Катта тажриба ва илмий педагогик салоҳиятга эга бўлган педагог-мураббийлар жамоаси 1020 нафар ўғил-қизларга       илм-фан, маърифат ва педагогик касб маҳоратини сабот билан ўргатиб келмоқдалар. Уларнинг 26 нафари халқ маорифи аълочиси, 39 нафари олий тоифали, 29 нафари 1-тоифали номдор олий педагогик ва мураббийлик маълумотига эгадир.

«Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомусномадир»

Президентимизнинг ушбу эътирофи ифодасини истиқлол йилларида эришган ютуқларимиз, кенг кўламли янгиланиш ва ўзгаришлар мисолида яққол кўришимиз мумкин. Ўтган қисқа давр ичида нимагаки эришган бўлсак, уларнинг замирида Конституциямиз мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямизда давлат суверинитети, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, жамият ва шахс манфаатлари, муносабатлари, маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши, давлат ҳокимиятини ташкил этиш билан боғлиқ қонуний - ҳуқуқий нормативлар тўлиқ акс эттирилган.

Мамлакатимизда ўқувчи- ёшларнинг иқтидорини тўла намоён этиши учун барча имкониятлар етарли. Шу боис ҳам иқтидорлилар сафи кун сайин кўпайиб бормоқда.

«Баркамол авлод» республика болалар бадиий ижодиёти марказида бўлиб ўтган «Ёш ҳунарманд» кўрик-танловининг республика босқичида «Заргарлик» йўналиши бўйича қатнашган Юсуфхон Исмоилов фахрли ўринни қўлга киритди. Юсуфхон 5-умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийди. Намунали  хулқи ва фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши билан тенгдошларига ҳар томонлама намуна.

Юртбошимизнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир» китобини мутолаа қиларкансиз, беихтиёр ушбу сатрларга кўзингиз тушади: «Мен нима учун аёллар ҳақида гапиришдан ҳеч қачон чарчамайман? Негаки, улар тўғрисида сўзлаганда, мўътабар, нурли сиймоси доимо менинг қалбимда, юрагимда яшаб келаётган мунис онамни эслайман, кўнглимга яқин бошқа опа-сингилларимизни хотирлайман». «Қиз бола-бу бўлғуси она, фарзандларимизни тарбиячиси».

Туман тиббиёт бирлашмасида Президент Ислом Каримовнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир» номли китобини ўрганиш бўйича маънавият соати ўтказилди. Унда барча даволаш профилактика муассаса раҳбарлари, бўлим мудирлари, катта ҳамширалар қатнашдилар.

Тадбирни бирлашманинг бош врачи Ф.Ҳафизов очди ва олиб борди.

Сўзга чиққан бирлашма маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари ва бошқалар Юртбошимизнинг янги китоби ҳақида гапириб, китобда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни сиёсий ва иқтисодий ривожлантириш, жумладан, ижтимоий соҳалар, таълим-тарбия, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, жамиятимизда аёллар, кексалар ва ёшларни ўрни, уларга қулай шароит ва имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар ва бошқа, шу жумладан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати концепцияси тўғрисидаги қарашлар ҳар томонлама пухта асосланган ҳолда баён этилганлигини эътироф этишди.

«Баркамол авлод» болалар марказида ҳозирги кунда 23 та турли тўгараклар фаолият кўрсатмоқда.

Уларга 480 нафар ўқувчилар жалб этилган. Вояга етмаган ёшларни бўш вақтини самарали ўтказиш мақсадида турли  мавзуларда тадбирлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

18 ноябрь-Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб, «Бичиш-тикиш» тўгарак аъзолари ўртасида «Байроғим менинг фахрим» мавзусида бадиий тадбир ўтказилди. Унда байроғимиз таърифланди, шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Туман ҳокими А. Абдукаримовнинг 2015 йил 26 октябр-даги «Наманган вилояти ҳокимининг 2015 йил 24 октябр-даги «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ташкил топганлигининг 90 йиллиги муносабати билан жамиятнинг вилоят ташкилоти ва маҳаллий бўлимларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 320-сонли қарори ҳақида»ги 1038-сонли қарорига асосан туманда ноябрда Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлимига маблағ тўплаш хайрия ойлиги ўтказилмоқда.

Ана шу ойлик доирасида 14 ноябрь - туманда «Ижтимоий муҳтожларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш хайрия куни сифатида белгиланиб, ёрдамга муҳтож кишиларга ҳомийлик маблағларини жалб этиш орқали манзилли инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.