Туман ҳокими А. Абдукаримовнинг 2015 йил 26 октябр-даги «Наманган вилояти ҳокимининг 2015 йил 24 октябр-даги «Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ташкил топганлигининг 90 йиллиги муносабати билан жамиятнинг вилоят ташкилоти ва маҳаллий бўлимларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 320-сонли қарори ҳақида»ги 1038-сонли қарорига асосан туманда ноябрда Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлимига маблағ тўплаш хайрия ойлиги ўтказилмоқда.

Ана шу ойлик доирасида 14 ноябрь - туманда «Ижтимоий муҳтожларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш хайрия куни сифатида белгиланиб, ёрдамга муҳтож кишиларга ҳомийлик маблағларини жалб этиш орқали манзилли инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди.

Кейинги йилларда жамиятнинг минтақавий ва маҳаллий ташкилотлари ташкилий тузилмасини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш, аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ҳосил қилиш, меҳр-мурувват ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш каби вазифаларни бажаришга эътибор кучайтирилмоқда.

Жамиятнинг туман бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди»нинг танловида «Қарияларимиз-хонадонларимиз файзи ва фариштаси» лойиҳаси билан қатнашиб, 15 млн. сўм давлат грандини қўлга  киритди.

Айни пайтда ушбу лойиҳа изчил ҳаётга татбиқ этилмоқда.

«Кексаларни эъзозлаш йили» ҳамда Жамиятнинг 90 йиллиги муносабати билан меҳр-мурувватга йўғрилган тадбирлар ўтказиляпти. Жумладан, яқинда Чиндовул ҚФЙ, Ободон маҳалласидаги 23-мактабда жамиятнинг туман бўлими уюштирган тадбирга ёши улуғ отахон ва онахонлар таклиф этилиб, алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Тадбир қатнашчиларига совға-саломлар улашилди.

Ногиронлар, беморлар, кам таъминланган оилалар ҳол-аҳволидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишларини асло сусайтирмаяпмиз. Чунки эзгулик ва саховат халқимизга хос фазилат. Шундай экан, ҳеч ким эътибордан четда қолмайди.

А. Ҳасанов,

Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлими ижрочи -директори, туман Кенгаши депутати.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.