Мамлакатимизда ўқувчи- ёшларнинг иқтидорини тўла намоён этиши учун барча имкониятлар етарли. Шу боис ҳам иқтидорлилар сафи кун сайин кўпайиб бормоқда.

«Баркамол авлод» республика болалар бадиий ижодиёти марказида бўлиб ўтган «Ёш ҳунарманд» кўрик-танловининг республика босқичида «Заргарлик» йўналиши бўйича қатнашган Юсуфхон Исмоилов фахрли ўринни қўлга киритди. Юсуфхон 5-умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийди. Намунали  хулқи ва фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириши билан тенгдошларига ҳар томонлама намуна.

Танловнинг «Зардўзлик» йўналиши бўйича вилоят бос-қичида қатнашган 2-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Нозима Абдуллаева биринчи ўринни қўлга киритди. Эндиликда Нозима танловнинг республика босқичида қатнашиш учун қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Г. Изатуллаева, «Баркамол авлод» болалар маркази мутахассиси.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.