Туман тиббиёт бирлашмасида Президент Ислом Каримовнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир» номли китобини ўрганиш бўйича маънавият соати ўтказилди. Унда барча даволаш профилактика муассаса раҳбарлари, бўлим мудирлари, катта ҳамширалар қатнашдилар.

Тадбирни бирлашманинг бош врачи Ф.Ҳафизов очди ва олиб борди.

Сўзга чиққан бирлашма маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари ва бошқалар Юртбошимизнинг янги китоби ҳақида гапириб, китобда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни сиёсий ва иқтисодий ривожлантириш, жумладан, ижтимоий соҳалар, таълим-тарбия, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, жамиятимизда аёллар, кексалар ва ёшларни ўрни, уларга қулай шароит ва имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар ва бошқа, шу жумладан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати концепцияси тўғрисидаги қарашлар ҳар томонлама пухта асосланган ҳолда баён этилганлигини эътироф этишди.

Дарҳақиқат, китоб сўзбошисида қайд этилганидек, «Миллий тафаккуримиз хазинасига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшиладиган, бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг энг муҳим устувор йўналишларини ўзида мужассам этган ушбу китоб биз учун нафақат янги ва яқин тарихимизни ҳали биз тўла англаб етмаган кўплаб қирраларини яна бир бор кашф этишга асос бўлади, айни пайтда жамиятимизнинг тараққиёт фалсафасини, мамлакатимиз ва халқимиз келажаги, унинг равнақини белгилаб берадиган муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади».

М.Холматов, туман тиббиёт бирлашмаси маънавий-маърифий ишлар  масъули.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.