Юртбошимизнинг «Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир» китобини мутолаа қиларкансиз, беихтиёр ушбу сатрларга кўзингиз тушади: «Мен нима учун аёллар ҳақида гапиришдан ҳеч қачон чарчамайман? Негаки, улар тўғрисида сўзлаганда, мўътабар, нурли сиймоси доимо менинг қалбимда, юрагимда яшаб келаётган мунис онамни эслайман, кўнглимга яқин бошқа опа-сингилларимизни хотирлайман». «Қиз бола-бу бўлғуси она, фарзандларимизни тарбиячиси».

Истиқлол йилларида юртимизда хотин-қизларга эътибор ва ғамхўрлик кучайтирилмоқда. Айниқса, уларнинг чуқур билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, оилада хотиржам ва фаровон ҳаёт кечириши учун етарли шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, бизнинг коллежимизда ҳам қизларни илм чўққиларини эгаллаши, ўзларига мос замонавий касб-ҳунарли бўлишлари учун барча имкониятлар мужассам. Дарсдан бўш пайтлари мазмунли ва мароқли ўтишида турли тўгаракларнинг ҳиссаси катта бўляпти. Хусусан, «Орас-та қизлар» тўгараги фаолияти ибратлидир.

Яқинда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Азизова, шоира Д. Ҳайдарова, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева коллежда бўлиб, ўқувчи-қизлар билан мулоқот қилдилар. Самимий суҳбатларда қизларимизнинг кийиниш маданияти, эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, кенг тушунчалар берилди.

Учрашув шеърхонлик ва савол-жавоблар билан якун топди.

 М. Аъзамова, Косонсой маиший хизмат касб-ҳунар коллежи Ахборот-ресурс маркази раҳбари.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.