ХХ аср охири ва ХХI асрнинг дастлабки ўн беш йиллиги ер шари узра глобаллашув жараёнининг янада юқори суръатлар ва сифат кўрсаткичларида кечаётганлиги билан характерланади. Глобаллашув аслида жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги интеграциялашув жараёни бўлиб, ижобий мазмун ва моҳиятга эга. Ушбу ижтимоий- сиёсий жараён бугунги кунда илмий-фалсафий тушунча сифатида жуда кўп маъноларни ифодалайди. Яъни глобаллашув жараёни кенг маънода иқтисодий муносабатларни (биргаликда ишлаб чиқариш, қўшма корхоналар фаолияти, трансконтинентал бирлашмалар, савдо-тижорат корхоналари, халқаро концерциумлар ва бошқалар) умумийлашуви билан бошланган. Ушбу тамойил иқтисодий соҳаларни қамраб олиш билан чекланмай, кейинги пайтларда ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари, айниқса, ижтимоий-сиёсий ва маънавий ахлоқий соҳаларига ҳам жадал кириб бормоқда.

Масъулият нима? Луғатларга кўз югуртириб, «масъулият» сўзи арабчада «жавобгарлик» деган маънони англатишини билиб олдик. Бу дегани, ҳар бир киши фуқаролик бурчи ва ўзининг касб-ҳунаридан келиб чиқиб, Ватани ва оиласи олдида унга ишониб топширилган вазифани сидқидилдан, ақл-идроки ва билими билан бажаришидир. Ҳар биримиз бу жавобгарликни, яъни масъулиятни чуқур ҳис этиб, чин юракдан адо этсак, бу билан Ватанимиз равнақига, фарзандларимиз тарбиясига муносиб ҳисса қўшган бўламиз. Юртимиз равнақи, оиламиз фаровонлиги ва фарзандларимизнинг камоли учун, ҳар куни ёки ҳар лаҳзада бирор фойда келтириш масъулияти ҳақиқий шарафли бурчдир. Машҳур маърифатчи адиб Абдулла Авлонийнинг «Кишини кеча ва кундуз ишлатадурган нарса Ватан ва бола-чақаларининг меҳру муҳаббати эмасму?» деган насиҳати янада масъулиятлироқ бўлишга ундайди.

Косонсой педагогика коллежида "Биз буюк юрт фарзандларимиз" лойиҳаси доирасида  китобхонлик ва мутолаа маданияти мавзусида Президент асарлари ва бадиий адабиётлар тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотга Президентимизнинг "Юксак маънавият енгилмас куч", "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" номли асарлари, ўзбек адабиётининг йирик намояндалари А.Қодирийнинг "Меҳробдан чаён", Ў.Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари", жаҳон адабиёти дурдоналаридан буюк француз ёзувчиси Стендалнинг "Қизил ва қора", инглиз ёзувчиси А.К.Дойлнинг "Шерлок Холмс саргузаштлари" номли асарлари қўйилди.

Коллежларда ҳам сўнгги қўнғироқ бонг уриб, яна бир ўқув йили якунланганидан дарак берди. Ўқув йили кўплаб тенгқурларим қатори мен учун ҳам сермаҳсул кечди.

Бир куни дарслар давомида компьютердаги дастурларни кузатиб туриб веб саҳифа яратиш хаёлимдан ўтди. Компьютерга қизиқишим баланд бўлганлиги боис дарс жараёнида олган янгиликларимни бирлаштириб ишга киришиб кетдим. Устозларим Ҳ. Исоқова, Х. Халиловалар ёрдамида кўзлаган мақсадимга эришдим. Тайёрлаган ишим барчага маъқул бўлди ва «Юрт истиқболи» кўрик-танловининг туман саралаш босқичида қатнашиб, ғолиб бўлдим. 2015 йил 15 май куни вилоятда иштирок этиб, Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритдим. Ҳозирда тест яратиш дастурида иш олиб бориб, кейинги босқичга ҳозирлик кўрмоқдаман. Мен, албатта, устозларим ишончини оқлайман.

Халқаро болаларнинг ҳимоя қилиш куни муносабати билан 16 ёшгача бўлган 25 нафар ногирон болалар ҳол-аҳволидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдик.

Бундай эзгу ва хайрли ишларни наинки байрамлар арафасида, балки ҳар куни амалга ошириш пайида бўлаяпмиз. Уч нафар 11 ёшгача бўлган бола Германия, Корея ва Россияда даволаниши, саломатлигини тиклаши учун йўлланмалар билан таъминланди, 37 нафар бола Тошбулоқдаги болалар санаторийсида даволаниб қайтди. Яқинда эса «Гулистон» маҳалласида яшовчи       Р. Ҳомидовга ногиронлик аравачаси тортиғ этилди.

Тумандаги 18-умумтаълим мактабида 843 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бир неча йилдирки, мактаб ўқувчиларидан ташкил топган «Парвоз» жамоаси «Қувноқ стартлар» телевизион мусобақасининг республика босқичида иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Бу йил ҳам 24 нафар спортчи ўқувчилар вилоятда биринчи бўлиб, республика босқичи йўлланмасини қўлга кири-тишди.

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни узлуксиз амалга ошириш каби вазифалар алоҳида белгиланган.

Раҳимберди Қосимов раҳбарлигидаги «Наманган дори-дармон» акционерлик жамияти ҳам дастурда белгиланган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишига эътиборни кучайтирмоқда. Жумладан, Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоят ва туманимизда фармацевтика соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган элликдан зиёд меҳнат фахрийлари, марҳум доришунослар оиласи ҳол-аҳволидан хабар олиниб, уларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

 Мамлакатимизда ёшларимизни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга етарли имконият ва шарт-шароитлар яратилган.

Дарҳақиқат, жондан азиз фарзандларимизни жаҳон илм-фани чўққиларини забт этган, чуқур билим ва ўз мустақил фикрига эга бўлган етук инсон ва мутахассислар этиб тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Яқинда Косонсой технология - иқтисодиёт коллежи ўқувчи – талабалари билан ўтказилган давра суҳбатида шулар ҳақида гап борди.

Ўқувчилар ҳузурида ўтказилган давра суҳбатида прокуратура, Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти, солиқ, банк тизими ходимлари қатнашдилар.

Тадбирни коллеж директори А. Болтабоев очди. Департаментнинг вилоят бошқармаси масъул ходими Н. Яҳёев, туман прокурори ёрдамчиси А. Икрамов, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази мутахассиси Қ.  Турсунова, «Микрокредитбанк» туман филиали бош мутахассиси О. Холматов ва бошқалар сўз олиб, 12 йиллик таълимнинг мажбурийлиги, битирувчиларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳақида гапирдилар.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланди

Ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш ва руҳларини шод этиш, бугун сафларимизда юрган, элу юрт равнақи йўлида хизмат қилган кексаларни эъзозлаш хал-қимиз учун муқаддас фазилат. Бу 9 май – Хотира ва қадрлаш куни тантаналарида яна бир карра намоён бўлди.

Туманимизнинг  қишлоқ ва маҳаллалари, ташкилоту муассасаларида бошланган байрам тадбирлари 9 май куни туманимиз марказида давом этди.

Оила-жамиятнинг бир бўлаги. Оила тўкис бўлса, жамият фаровон бўлади. Жамиятнинг бойлиги оилаларимиз даромадлари билан чамбарчас боғлиқдир. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, «Оила соғлом экан-жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан-мамлакат барқарордир».

Аммо тўйлардаги дабдабабозлик, сохта обрў орттириш, автомашиналар карвонини тузиб маҳаллада «дув-дув гап» қилиш каби ғалати одатларни кўриб ёқа ушлайсан киши.

Ахир, шартмиди шунча дабдабабозликлар. Расм-русм деб молу жонимизни гаровга қўйиш, тўйдан кейин ҳам қудалар ўртасидаги кераксиз олди-бердилар... Бу ҳолатлар бора-бора ёш оилаларнинг бахтига зомин бўлиши турган гап.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.