Тумандаги 18-умумтаълим мактабида 843 нафар ўқувчи таҳсил олади. Бир неча йилдирки, мактаб ўқувчиларидан ташкил топган «Парвоз» жамоаси «Қувноқ стартлар» телевизион мусобақасининг республика босқичида иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Бу йил ҳам 24 нафар спортчи ўқувчилар вилоятда биринчи бўлиб, республика босқичи йўлланмасини қўлга кири-тишди.

Бундан ташқари мактабда таълим-тарбия соҳасида ҳам ибратли фаолият йўлга қўйилган. Фан олимпиадаларининг вилоят босқичи ғолиблари Ҳилола Ҳусенхонова, Мавлуда Абдуманнонова, Адолат Абдуламинова каби билимдон ўқувчилар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Билимлар беллашувида туман миқёсида ғолибликни қўлга киритган Шаҳризода Нуриддинова, Ҳилола Неъматуллаева, Нилуфар Бозорова, Мафтуна Ибрагимовалар вилоят босқичи иштирокчиларига айланишди.

Куни кеча мактабда бўлиб ўтган «Сўнгги қўнғироқ» маросими ҳам тантанали ва эсда қоларли бўлди.

Маросимда иштирок этган туман ҳокими А. Абдукаримов мактаб жамоасини, ўқувчи-ёшларни ўқув йили давомида қўлга киритган ютуқлари билан табриклаб, спортчи, билимдон, фаол ўқувчилар ва уларнинг устозларига фахрий ёрлиқлар, қимматбаҳо совғалар топширди.

***

25 май куни эрта тонгда янграган сўнгги қўнғироқ жаранги ўғил-қизлар қалбини ҳаяжонга солди. Бу садо мактаб деб аталмиш муқаддас даргоҳдан коллежу лицейлар томон парвоз қилишга шайланган битирувчи синф ўқувчилари учун унутилмас лаҳзаларни тортиғ этган бўлса, биринчи синф ўқувчилари учун ҳам ардоқлидир. Жажжи кичкинтойлар ака-опаларига ҳавас билан боқиб, уларга ўхшашга, улардек аъло ўқишга, жамоат ишларида фаол бўлишга, фан олимпиадаларида ғолиблар сафидан жой олишга аҳд қилишди. Буни уларнинг чарақлаб турган кўзларидан билиб олса бўлади. Бундай ҳаяжонли лаҳзаларга 6-мактабда ўтказилган «Хайр мактаб, салом коллеж!» деб аталган тадбирда гувоҳ бўлдик. Байрамона руҳда ўтган маросимда мактаб директори Ж.Валиева, фахрий устоз Р. Қаюмов, мактабнинг собиқ ўқувчиси Т.Меҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, битирувчиларга оқ йўл тилашди.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.