Усмонхон ота Тошхўжаев Чиндовул қишлоғининг энг ёши улуғ, пиру бадавлат нуронийларидан бири. У киши 1920 йили шу қишлоқда таваллуд топган ва биринчилар қаторида иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилган.

-Орадан етмиш йил ўтибдики, урушнинг оғир асоратлари, машъум воқеалар хотирамдан ўчгани йўқ,- дейди Усмонхон ота Тошхўжаев.- Не-не кунларни кўрмадим.  Бундай нурафшон кунлар, мустақилликни кўриш бизларга ҳам насиб этди.

Ҳаммага бирдек ғамхўрлик қилаётган Юртбошимизнинг умрлари узоқ бўлсин.

-Уруш оқибатида қанчадан-қанча оилаларга мусибат келди. Қўлига қурол кўтаришга қурби етганлар фронтнинг олдинги чизиғида душман билан жанг қилган бўлса, фронт ортида эса аёллар, кексалар оғир қийинчиликларни мардона меҳнатлари билан енгиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшишди,-дейди Қўқимбой қишлоғида яшовчи иккин-чи жаҳон уруши ногирони   Исмоил ота Раҳимов.-Ўзбек халқининг одамийлик фазилати, меҳр-оқибати, мардлиги ва олижаноблиги маъшум уруш йилларида ҳам тилларда достон бўлган. Биргина мисол, уруш туфайли Ўзбекистонга кўчирилган минглаб одамлар, етимларга халқимиз бошпана берди, бир бурда нонини улар билан баҳам кўрди. У кунлар асло унутилмайди.

Менинг жуда меҳрибон, оқкўнгил, ростгўй бобом ва бувим борлар. Улар етти нафар фарзандни камолга етказиб, уй-жойли, касб-корли қилганлар. Яқинда бувимнинг туғилган кунларини нишонладик. Шу куни бувимнинг тенгқурлари, қишлоқ момолари, қўни-қўшнилар жам бўлишиб, катта қозонда сумалак пиширишди. Бобом ва бувимнинг ҳовлилари қишлоқ аҳлининг катта байрам сайлгоҳига айланиб кетди. Дошқозон атрофида миллий лапарлар, халқ қўшиқлари куйланди. Кексаларимиз  юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликка шукрона келтириб, дуо қилишди.

Эрта-индин эса бобомнинг етмиш икки баҳорларини нишонлаймиз.

Юртбошимиз ташаббуслари билан жорий йилга «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном берилиши айни муддао бўлди.

Чунки халқимиз азал-азалдан ота-она, ёши улуғ инсонларни эъзоз ва қадрлашни қадрият сифатида юксакларга кўтариб келган. Демакки, азалий қадриятларимиз бардавом.

Президентимиз ташаббуслари билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши замирида инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабар каби инсонпарварлик тамойиллари мужассам.

Бу қутлуғ сана урушларда қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасига таъзим қиладиган, бугун сафларимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш каби эзгу ва хайрли ишлари билан янада аҳамиятлидир.

Бундай доруломон кунларга осонликча эришилгани  йўқ.

Бугунги тинч ва осуда ҳаётга оғир йўқотишлар, не-не синов ва машаққатлар эвазига эришдик. Шунинг учун ҳам мустақиллик, тинч ва осойишта ҳаётнинг аҳамиятини янада теранроқ англаймиз.

Бугунги кунда юртимизда тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш, шаҳару қишлоқларимизда бунёдкорлик ишлари кўламини кенгайтириш каби обод ва фаровон турмуш яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар авж олдирилмоқда. Бу каби улуғвор вазифалар қатори муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳу қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга эътибор янада кучайтирилмоқда. Зеро, ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш ва руҳларини шод этиш халқимиз учун муқаддас фазилат

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги давомида туманимиздаги мавжуд зиёратгоҳ ва қабристонлар атрофига, хиёбонларга арча, япон сафораси каби  минг тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилиб парваришланмоқда.

Боғишамол маҳалласидаги «Қўчқор мозор», «Олмазор» маҳалласидаги «Қабри Эшонбува» қабристонларига давлат маблағлари ҳисобидан янги дарвозалар ўрнатилиб, кенг кўламли таъмирлаш ишлари авж олдириляпти.

Мустақил юртимизда нуроний қарияларга эътибор, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Президентимизнинг ташаббуси билан жорий йилга «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном берилиши, Давлат дастурини ишлаб чиқиб, амалга татбиқ этилиши кексаларга ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Дастурда қонунчилик, пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, ёшга оид касалликлар профилактикаси ҳамда кекса авлод вакилларини соғломлаштириш сингари масалалар қатори кексаларга қулайликлар туғдирувчи давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада шакллантириш кабилар устувор вазифа ва йўналишлар этиб белгиланган.

Шунингдек, кексалар, биринчи навбатда фашизм устидан қозонилган ғалаба ва Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш каби вазифалар белгилаб берилган.

«Оила-маҳалла-таълим муассасаси» жамоат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири, жамоат кенгаши раиси И. Султонов очди ва олиб борди.

Йиғилишда ТХТМФМТТ бўлимининг маънавий-маърифий ишлар шўъбаси раҳбари, кенгаш котиби А. Оғлонов, «Косонсойнома» газетаси муҳаррири, кенгаш аъзоси А. Олимов, Аълохон Махдум жомеъ масжиди мутаваллиси А.Ҳожиев ва бошқалар сўзга чиқиб, жамоатчилик кенгаши тарбиявий, маънавий-маърифий ишларни ўқувчи-ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида олиб бориши ва шу асосда қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Йиғилишда жамоатчилик кенгашининг жисмонан соғлом ва маънавий етук ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борадиган фаолиятини тизимли йўлга қўйишдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Муҳтарам Юртбошимиз нуроний қарияларимиз ҳақида гап кетганда, кексаларимиз хонадонларимиз кўрки, авлоддан авлодга ўтиб келаётган қадриятларимиз, анъаналаримиз, бебаҳо меросимизнинг донишманд эгаларидир, дедилар. Ёши улуғ инсонларга билдирилган бундай юксак эҳтиром ва эътибор барчамизнинг қалбимизни хушнуд этди.

«Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан Давлат дастурининг қабул қилиниши, унга асосан кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширилиши мустақил юртимизда инсон омили ва унинг манфаатларига эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Дастурга асосан ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга манзилли ижтимоий, маиший, тиббий ёрдам кўрсатиш салмоғи ошмоқда.

Юртбошимиз томонидан 2015 йилни «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилингани, айниқса, биз кекса авлод вакилларини ниҳоятда қувонтирди. Ёши улуғларга эътибор, ҳурмат-эҳтиром юксак қадрият даражасига кўтарилган Ўзбекистондек жаннатмакон юртда яшаб, кексалик гаштини сураётганимдан фахрланаман.

Энг муҳими, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин, турмушимиз фаровон. Тинчлик-бу бебаҳо неъмат. Уни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди. Мен урушни кўрганман. Ўқ ёмғирлари, портлашлар... эсласам, юрагим орқага тортиб кетади. Ана шундай талотўплардан омон қолиб, бугунги дориломон кунларга етказганига шукр.

Маънавият-беқиёс куч. Маънавий-мезонлар, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиб, комиллик сари интилиб яшаган аждодларимиз ҳаёти барчамиз учун ибратдир.

Куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ёшлар, жамоат, диний ташкилотлар иштирокида ўтказилган илмий-амалий семинар туманда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича вазифалар, уларнинг ижро усуллари ва натижалар таҳлилига бағишланди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева очди ва олиб борди.

Мамлакатхон ҳожи она Тошпўлатова билан суҳбатлашар эканмиз, бугунги эркин ва озод ҳаётнинг маъносини янада теранроқ англаймиз, унинг қадр-қиммати нақадар баландлигини чуқур ҳис қиламиз.

Ёшлар умид, қариялар хотира билан яшар, деб бежиз айтишмаган экан Ҳожа она умр дафтарини варақлар экан, болалик чоғларида чеккан заҳмату машаққатлари кўз олдида элас-элас гавдаланади. Оталари Тошпўлатхон Қорабоевни иккинчи жаҳон урушига сафарбар этишганида ҳали мурғак қалби ота дийдорига туймаган, ундан 1944 йили мудҳиш «қора хат» келганида нималар юз берганини ҳатто англаб      етмаганди. Кейинчалик, бироз улғайгач билдики, отаси фашизмга қарши курашда мардларча ҳалок бўлган экан.

Ота урушга сафарбар этилгач, бутун рўзғор ишлари онаси Каттахон ая зиммасига тушган, у бир бурда нон учун туну кун ишларди. Қизлари-Раънохон, Муборакхон ва Мамлакатхонлар улғайиб, онанинг энг яқин ёрдамчиларига айланишди.

-Онам Каттахон ая, Раънохон ва Муборакхонлар савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланардилар,-деб хотирлайди ўша кунларни Мамлакатхон ҳожи она.-Онам бизга касбнинг афзали ҳалол савдо ва кишининг қўл меҳнатидир, деб уқтирар эдилар.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.