«Оила-маҳалла-таълим муассасаси» жамоат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири, жамоат кенгаши раиси И. Султонов очди ва олиб борди.

Йиғилишда ТХТМФМТТ бўлимининг маънавий-маърифий ишлар шўъбаси раҳбари, кенгаш котиби А. Оғлонов, «Косонсойнома» газетаси муҳаррири, кенгаш аъзоси А. Олимов, Аълохон Махдум жомеъ масжиди мутаваллиси А.Ҳожиев ва бошқалар сўзга чиқиб, жамоатчилик кенгаши тарбиявий, маънавий-маърифий ишларни ўқувчи-ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирокида олиб бориши ва шу асосда қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Йиғилишда жамоатчилик кенгашининг жисмонан соғлом ва маънавий етук ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борадиган фаолиятини тизимли йўлга қўйишдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.