Муҳтарам Юртбошимиз нуроний қарияларимиз ҳақида гап кетганда, кексаларимиз хонадонларимиз кўрки, авлоддан авлодга ўтиб келаётган қадриятларимиз, анъаналаримиз, бебаҳо меросимизнинг донишманд эгаларидир, дедилар. Ёши улуғ инсонларга билдирилган бундай юксак эҳтиром ва эътибор барчамизнинг қалбимизни хушнуд этди.

«Кексаларни эъзозлаш йили» муносабати билан Давлат дастурининг қабул қилиниши, унга асосан кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширилиши мустақил юртимизда инсон омили ва унинг манфаатларига эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Дастурга асосан ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга манзилли ижтимоий, маиший, тиббий ёрдам кўрсатиш салмоғи ошмоқда.

Кексаларга ҳар томонлама эътибор қаратиш, дам олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, ҳаёт фаолиятини янада яхшилашга қаратилган тизимли равишда тадбирларни ташкил этилиши Давлат дастуридаги устувор вазифалар қаторидан ўрин олган.

Ҳа, бизнинг юртда кексаларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилиш барчанинг инсоний бурчига айланган. Бундай юртнинг келажаги порлоқ бўлади.

Абдураҳмон Жўраев,

меҳнат фахрийси, «Ҳуррият-1» МФЙ.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.