Менинг жуда меҳрибон, оқкўнгил, ростгўй бобом ва бувим борлар. Улар етти нафар фарзандни камолга етказиб, уй-жойли, касб-корли қилганлар. Яқинда бувимнинг туғилган кунларини нишонладик. Шу куни бувимнинг тенгқурлари, қишлоқ момолари, қўни-қўшнилар жам бўлишиб, катта қозонда сумалак пиширишди. Бобом ва бувимнинг ҳовлилари қишлоқ аҳлининг катта байрам сайлгоҳига айланиб кетди. Дошқозон атрофида миллий лапарлар, халқ қўшиқлари куйланди. Кексаларимиз  юртимиздаги тинчлик ва хотиржамликка шукрона келтириб, дуо қилишди.

Эрта-индин эса бобомнинг етмиш икки баҳорларини нишонлаймиз.

Юртбошимиз ташаббуслари билан жорий йилга «Кексаларни эъзозлаш йили» деб ном берилиши айни муддао бўлди.

Чунки халқимиз азал-азалдан ота-она, ёши улуғ инсонларни эъзоз ва қадрлашни қадрият сифатида юксакларга кўтариб келган. Демакки, азалий қадриятларимиз бардавом.

Биз ёшлар кексаларимизни ранжитмаслигимиз, панд-насиҳатларига қулоқ тутишимиз, уларга ҳамиша эътиборда бўлишимиз, дуоларини олишимиз керак.

Умида ИсоҚова,

32-мактаб ўқувчиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.