Маънавият-беқиёс куч. Маънавий-мезонлар, одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиб, комиллик сари интилиб яшаган аждодларимиз ҳаёти барчамиз учун ибратдир.

Куни кеча туман ҳокимлиги мажлислар залида таълим муассасалари раҳбарлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ёшлар, жамоат, диний ташкилотлар иштирокида ўтказилган илмий-амалий семинар туманда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича вазифалар, уларнинг ижро усуллари ва натижалар таҳлилига бағишланди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева очди ва олиб борди.

Дастлаб «Ёшларнинг жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг онги ва дунёқарашини миссионерлик, «оммавий маданият» каби салбий иллатлардан ҳимоялашнинг муҳим йўналишлари ҳақида» Республика Маънавият тарғибот маркази тарғиботчилар гуруҳи аъзоси, профессор Д. Муитов, «Ақидапараст оқимларнинг жиҳод, такфир, шаҳидлик, мазхабсизлик, халифалик каби масалалардаги сохта даъволарига раддиялар тўғрисида» Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг тумандаги вакили Қ. Азизовнинг маърузалари тингланиб, атрофлича таҳлил қилинди.

Туманда ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ҳамда бағрикенгликни таъминлаш бўйича амалга ошириши зарур бўлган ишлар савиясини янада ошириш бўйича фикрлар билдирилди, савол-жавобларга кенг ўрин берилди.

Семинар иштирокчилари диний экстремистик оқимларни фош этишга қаратилган фильмни томоша қилиб, ўзаро фикрлашдилар.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.