Наврўз-миллий қадриятларимизни тараннум этувчи, ёшлик ва гўзаллик, саломатлик айёми сифатида коллежимизда шоду хуррамлик билан кенг нишонланди. Унда миллий ўйинларга ҳам ўрин берилди. Жумладан, арқон тортиш мусобақаси ўта ҳаяжонли ва қизиқарли ўтди. Якунда 72 ва 119-гуруҳ йигитлар жамоаси ғолиб бўлди.

Миллий таомлар тайёрлашда 89, 79, 102-гуруҳ ўқувчиларига тенг келадиган топилмади.

Сумалак сайли Наврўз шодиёналарига янада файз киритди.

Наврўз янги кун, янги йил байрами. Бу байрам кеча билан кундузнинг тенглашган нуқтаси 21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси кириб келиши аниқланган. Ҳамал ойи ҳам айнан шу куни кирганлиги учун бу айёмни йилбоши, яъни янги кун сифатида нишонлаш одат тусига кирди. Наврўз ўлкамизга том маънода уйғониш, яшариш, ўзгариш нафасини олиб келади.

Наврўз  –  меҳру мурувват, саховат байрами. Бу шодиёна кунларда етим-есирлар, эҳтиёжманд оилалар, отахону онахонлар ҳолидан  хабар олинади. Саховат ва мурувват уйларида ҳомийлар томонидан байрам тантаналари ўтказилади, совғалар билан бирга меҳр улашилади. Байрам кунлари гина-қудуратлар унутилиб, ҳамма бир-бирига мадад қўлини чўзишга интилади. Энг муҳими, меҳмоннавозлик, сахийлик, тинчликсеварлик каби азалий удумларимиз боқий яшаётганлиги ҳар нафасда сезилиб туради.

Улуғ айём, баҳор байрами-Наврўз аслида табиат билан инсон ўртасидаги муносабат асосида вужудга келган муҳим тарихий анъанадир. Халқ бу байрамни табаррук кун деб билиб катта қувонч ва хурсандчилик билан нишонлаган. Байрам кунлари Наврўзга хос турли-туман маросимлар ўтказилган.

Наврўзга оид маълумотлар ёзма меросда ҳам, халқ оғзаки ижодида ҳам ўз аксини топиб, авлоддан-авлодга анъана тарзида ўтиб келган. Бу гўзал ва улуғ байрамнинг қадимий анъана эканлигини исботловчи қатор тарихий ёзма манбалар ва тарихий асарлар мавжуд. Жумладан, Абу Райҳон Беруний, Абу Мансур Солибий, Жоҳиз Басрий, Умар Ҳайёмнинг тарихий ва илмий адабий асарларида Наврўзнинг келиб чиқиши, унинг ўзига хос қадимий расм-русумлари ва маросимлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар мавжуд.

Мактабимизда атоқли ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллудининг 101 йиллигига бағишлаб, «Оқила қизлар» кўрик-танлови ўтказилди.

Бунда, юқори синф ўқувчи- қизлари тўқувчилик, пазандачилик, шеърхонлик, сухандонлик, билимдонлик, дизайнерлик, соч турмаклаш каби шарт-ларни моҳирона бажаришди.

Танлов ниҳоятда қизиқарли ва ҳаяжонли дақиқаларга бой ўтди.

Айниқса, О. Умаралиева, Ш. Бўрибоева, Р. Бойузоқова, Д. Собиталиева кабилар танлов шартларини моҳирона бажариб, олқишларга сазовор бўлишди.

Маҳалла-кишиларни эзгулик йўлида жипслаштирувчи тарбия ўчоғидир. Унда халқимизга хос бўлган турмуш тарзи, миллий анъаналар ривожланади.

Бу кўнгилларда баҳор сурури кезаётган бугунги кунларда янада ёрқин намоён бўлмоқда. Байрамлар фасли баҳор ташрифи билан ҳар бир хонадан, маҳаллада кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Қабристонлар, ариқ ва зовурларни тозалаш, кўчат экиш дарахтларга шакл бериш ишлари авж олдириляпти. Айниқса, Чиндовул ҚФЙдаги «Ровот», «Хоразмота», «Биродарлик» қабристонларида намунали ташкил этилди. Бундай хайрли ва савоб ишларда аҳоли фаоллик кўрсатаётгани эътиборга моликдир.

Юртимизда жорий йилнинг «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилиниши биринчи навбатда аёлларимизнинг кўнглидаги иш бўлди. Чунки фарзандларни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш нақадар шарафли ва масъулиятли иш эканлигини  оналаримиз теран англайди.

Шубҳасиз мустақиллигимизнинг ўтган йилларида бўлганидек жорий йилда ҳам хотин-қизларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, улар саломатлиги ҳақида ғамхўрлик кўрсатишга оид ишлар кўлами янада авж олдирилмоқда. Бу ҳақда Президентимиз Ўзбекис-тон хотин-қизларига байрам табригида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. «Жондан азиз фарзандларимизни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган инсонлар қилиб камол топтириш, аввало, қиз боланинг тақдири ҳақида ғамхўрлик қилиш, уни бамисоли жамиятимизнинг гулидек тарбиялаб, вояга етказиш, бўлажак оиланинг бахтли бекаси сифатида кўриш вазифаси, яна ва яна бир бор айтаман, барчамизнинг энг олий мақсадимиз бўлиши даркор», деди Юртбошимиз.

Озод ва ҳур диёрда яшаш гашти ўзгача. Бозорларимизда серобчилик. Дастурхонимиз тўкин. Ҳар куни дилни қувонтирадиган бир янгиликка гувоҳ бўлаяпмиз. Юртимизда муҳтарама онахонларимиз, азиз сингилларимиз байрами шукуҳи давом этаётган қувончли кунларда яна бир қадр-ли ва азиз айём-Наврўз байрамига кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Барчанинг юзида табассум. Қувонмай бўладими. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Мана шундай бир пайтда бугунги дориломон кунлар қадрига етиш, тинчлигимизни кўз қорачиғидек асрашга барчамиз бирдек масъулмиз, албатта.

Мустақилликка эришилган дастлабки кунларданоқ, юртимизда хотин-қизларнинг мавқеини юксалтириш, уларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ва ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга устувор вазифа сифатида эътибор қартилмоқда. Бу  гўзаллик ва нафосат айёми – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилгн байрам шодиёнасида ҳам яна бир бора намоён бўлди.

Ушбу сана муносабати билан «Ўзбегим» мажмуида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган хотин-қизлар вакиллари, фаол аёллар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалар бўйича маслаҳатчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Туман ҳокими А. Абдукаримов хотин-қизларни қутлуғ айём билан муборакбод этиш билан бирга, юртимизда, шу жумладан, туманимизда, аёлларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан буюкроқ мерос қолдиролмайди. Бу ҳикматли сўзни бир пайтлари туманда раҳбарлик лавозимларида ишлаб, эл-юрт ҳурмат-эътиборини қозонган камтарин инсон, раҳматли Исмоил ота Охунжонов бот-бот такрорлашини саксондан ошган қарияларимиз эслаб туришади. Исмоил ота Зулайҳо она билан (охиратлари обод бўлсин) олти нафар фар-зандни вояга етказишди.

Фарзандларнинг бари-ота-она истаганидек, эл-юрт корига ярайдиган инсон сифатида тани-   лишди.

Умрни оқар сувга қиёслашади. Буни қарангки, оиланинг ўртанча фарзанди Рустамжон ака бу йил олтмиш ёшни қоралаб қўйди.

Рустамжон ака Охунжонов меҳнат фаолиятини умумий овқатланиш корхонасида ошпаз сифатида бошлаганди. Ҳарбийда хизмат қилиб қайтгач, болаликдаги орзуси- иқтисодчи бўлишга аҳд қилиб, ўқишга кирди. Ўқишни аъло баҳоларга битириб қайтгач, кўп йиллар тумандаги турли ташкилотларда ҳисобчи бўлиб ишлади.

1992 йилдан туман молия бўлимига ишга қабул қилинди.

Томирида миллий ғурур, Ватан ишқи жўш урган киши ҳақиқий ватанпарвардир. Қўқимбойда туғилиб-ўсган, 32-мактабнинг собиқ ўқувчиси Акмал Ҳофизхоновнинг мардлиги, жасорати ҳеч қачон унутилмайди. У фавқулодда вазиятлар хизматида юрт тинчлиги, эл осойишталиги йўлида жонини фидо қилди. Унинг хотираси қалбимизда мангу яшайди.

Мактабда ўтказилган хотира тадбирида А. Ҳафизхоновнинг яқинлари, дўстлари ва синфдошлари юртнинг жасур ўғлонининг босиб ўтган ҳаёт йўли, жасоратини ёдга олишди.

Чин маънодаги ватанпарвар, Ватаннинг довюрак ўғлонининг ҳаёт йўли ва жасорати ёшларга ибратдир.

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.