Маҳалла-кишиларни эзгулик йўлида жипслаштирувчи тарбия ўчоғидир. Унда халқимизга хос бўлган турмуш тарзи, миллий анъаналар ривожланади.

Бу кўнгилларда баҳор сурури кезаётган бугунги кунларда янада ёрқин намоён бўлмоқда. Байрамлар фасли баҳор ташрифи билан ҳар бир хонадан, маҳаллада кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Қабристонлар, ариқ ва зовурларни тозалаш, кўчат экиш дарахтларга шакл бериш ишлари авж олдириляпти. Айниқса, Чиндовул ҚФЙдаги «Ровот», «Хоразмота», «Биродарлик» қабристонларида намунали ташкил этилди. Бундай хайрли ва савоб ишларда аҳоли фаоллик кўрсатаётгани эътиборга моликдир.

Бу каби ишлар 12-13 март  кунлари юртимизда ўтадиган умумхалқ хайрия ҳашарида янада авж олишига шак-шубҳа йўқ.

С. Ҳусанова,  22-мактаб БХҚТ етакчиси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.