Мустақилликка эришилган дастлабки кунларданоқ, юртимизда хотин-қизларнинг мавқеини юксалтириш, уларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ва ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга устувор вазифа сифатида эътибор қартилмоқда. Бу  гўзаллик ва нафосат айёми – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилгн байрам шодиёнасида ҳам яна бир бора намоён бўлди.

Ушбу сана муносабати билан «Ўзбегим» мажмуида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган хотин-қизлар вакиллари, фаол аёллар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалар бўйича маслаҳатчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Туман ҳокими А. Абдукаримов хотин-қизларни қутлуғ айём билан муборакбод этиш билан бирга, юртимизда, шу жумладан, туманимизда, аёлларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, маросимда сўз олган туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси В. Тожибоева мамлакатимизда хотин-қизларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар, эътибор ва ғамхўрликлардан миннатдор эканликларини изҳор этди.

Бир гуруҳ фаол ва фидойи аёлларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари  топширилди.

Кечада туманимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар концерт дастури намойиш этишди.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.