Озод ва ҳур диёрда яшаш гашти ўзгача. Бозорларимизда серобчилик. Дастурхонимиз тўкин. Ҳар куни дилни қувонтирадиган бир янгиликка гувоҳ бўлаяпмиз. Юртимизда муҳтарама онахонларимиз, азиз сингилларимиз байрами шукуҳи давом этаётган қувончли кунларда яна бир қадр-ли ва азиз айём-Наврўз байрамига кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Барчанинг юзида табассум. Қувонмай бўладими. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Мана шундай бир пайтда бугунги дориломон кунлар қадрига етиш, тинчлигимизни кўз қорачиғидек асрашга барчамиз бирдек масъулмиз, албатта.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда сўз олган туман ҳокими А. Абдукаримов, туман ИИБ бошлиғи Н. Мирзаҳмедов, туман прокурори Д. Умаралиев, МХХ туман бўлими раҳбари   Ж.Бобохонов халқимиз байрамни кўнгилдагидек нишонлаши учун барча шароитлар  яратилганлигини эътироф этиш билан бирга ҳар биримиз ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлсак нур устига аъло нур бўлишини таъкидлади.

 А.ОЛИМОВ.

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.