Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан буюкроқ мерос қолдиролмайди. Бу ҳикматли сўзни бир пайтлари туманда раҳбарлик лавозимларида ишлаб, эл-юрт ҳурмат-эътиборини қозонган камтарин инсон, раҳматли Исмоил ота Охунжонов бот-бот такрорлашини саксондан ошган қарияларимиз эслаб туришади. Исмоил ота Зулайҳо она билан (охиратлари обод бўлсин) олти нафар фар-зандни вояга етказишди.

Фарзандларнинг бари-ота-она истаганидек, эл-юрт корига ярайдиган инсон сифатида тани-   лишди.

Умрни оқар сувга қиёслашади. Буни қарангки, оиланинг ўртанча фарзанди Рустамжон ака бу йил олтмиш ёшни қоралаб қўйди.

Рустамжон ака Охунжонов меҳнат фаолиятини умумий овқатланиш корхонасида ошпаз сифатида бошлаганди. Ҳарбийда хизмат қилиб қайтгач, болаликдаги орзуси- иқтисодчи бўлишга аҳд қилиб, ўқишга кирди. Ўқишни аъло баҳоларга битириб қайтгач, кўп йиллар тумандаги турли ташкилотларда ҳисобчи бўлиб ишлади.

1992 йилдан туман молия бўлимига ишга қабул қилинди.

-Рустамжон ака теран фикрли, ўз ишининг билимдони, тажрибали молия ходими сифатида жамоамизда барчага ибрат бўлиб келмоқдалар,-дейди туман молия бўлими мудири Э. Тошпўлатов.- У киши бюджет бўлими бошлиғининг ўринбосари сифатида бюджет ташкилотларида харажатлар сметасини тузиш, ноқонуний харажатларнинг олдини олишда жонбозлик кўрсатмоқда.

Тажрибали молия ходими бўлган Р. Охунжонов бўлимда устоз ва шогирд номинацияси раҳбари. Бундан ташқари иқтисодий ўқиш соатларининг гуруҳ раҳбари сифатидаги хизматлари ҳам таҳсинга сазовор.

-Мустақиллик шарофати билан халқимизнинг азалий орзу умидлари амалга ошмоқда. Юртимизда иқтисодиёт билан маънавиятни ҳамоҳанг ривожлантиришга эътибор кучайтирилаётгани ҳам тарққиётимизни янада жадаллашига хизмат қилмоқда.

Бугун ҳар биримиз Ватан менга нима берди, эмас, балки, мен Ватанимга нима бера олдим,деб яшаши керак,- дейди Р. Охунжонов.

Яқинда молия бўлимида бўлиб ўтган маросим катта тантанага айланди.

Унда қатнашган вилоят ҳокимлиги Молия бошқармаси бошлиғи Т. Юсупов ва бир гуруҳ мутахассислар Р. Охунжоновнинг кўп йиллик самарали меҳнатларини алоҳида эътироф этиб, унга ташаккурнома билдиришди ва эсдалик совғалар топширишди.

 А.Олимов, М.Акрамов.

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.