Юртимизда жорий йилнинг «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилиниши биринчи навбатда аёлларимизнинг кўнглидаги иш бўлди. Чунки фарзандларни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш нақадар шарафли ва масъулиятли иш эканлигини  оналаримиз теран англайди.

Шубҳасиз мустақиллигимизнинг ўтган йилларида бўлганидек жорий йилда ҳам хотин-қизларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, улар саломатлиги ҳақида ғамхўрлик кўрсатишга оид ишлар кўлами янада авж олдирилмоқда. Бу ҳақда Президентимиз Ўзбекис-тон хотин-қизларига байрам табригида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. «Жондан азиз фарзандларимизни дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган инсонлар қилиб камол топтириш, аввало, қиз боланинг тақдири ҳақида ғамхўрлик қилиш, уни бамисоли жамиятимизнинг гулидек тарбиялаб, вояга етказиш, бўлажак оиланинг бахтли бекаси сифатида кўриш вазифаси, яна ва яна бир бор айтаман, барчамизнинг энг олий мақсадимиз бўлиши даркор», деди Юртбошимиз.

Бу соғлом она ва бола камолоти ҳамиша давлат ва жамият эътиборида бўлишидан, бундай сиёсат мамлакатимиз келажаги тараққиётига бўлган катта ишонч, халқимиз бахт-саодатига бўлган чуқур эътибордан далолатдир.

Д. Домлажонов, «Ўрта кўча» МФЙда

яшовчи меҳнат фахрийси.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.