Бугунги кунда юртимизда тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш, шаҳару қишлоқларимизда бунёдкорлик ишлари кўламини кенгайтириш каби обод ва фаровон турмуш яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар авж олдирилмоқда. Бу каби улуғвор вазифалар қатори муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳу қабристонларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга эътибор янада кучайтирилмоқда. Зеро, ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш ва руҳларини шод этиш халқимиз учун муқаддас фазилат

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги давомида туманимиздаги мавжуд зиёратгоҳ ва қабристонлар атрофига, хиёбонларга арча, япон сафораси каби  минг тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилиб парваришланмоқда.

Боғишамол маҳалласидаги «Қўчқор мозор», «Олмазор» маҳалласидаги «Қабри Эшонбува» қабристонларига давлат маблағлари ҳисобидан янги дарвозалар ўрнатилиб, кенг кўламли таъмирлаш ишлари авж олдириляпти.

Шуниси эътиборлики, муқаддас зиёратгоҳ ва қабристонларни реконстукция ҳамда таъмирлаш ишларида юртдошларимиз ҳамжиҳатлик намуналарини кўрсатиб, савобли ва хайрли амалларга қўл уришмоқда. Жумладан, «Садпири комил» қабристонида зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида кўркам айвонча қурилди. Бунда саховатпеша инсонлар Анвархон Абдуллаев, Ғайбуллажон Абдуллаҳаевнинг кўмаги катта бўлди.

Ровот қишлоғидаги қабристонга 450 метр узунликда темир-битонли девор тиклашда маҳалла аҳли бир тану бир жон бўлишди. Маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигига барчанинг бирдек ҳаваси келади. Улардан ўрнак олсак арзийди.

Бу каби эзгу ишларга бошқа қабристонларда ҳам киришилмоқда. «Қабри Эшонбува» қабристонига қарийб 800 метр темир-бетонли девор тиклаш каби хайрли ишга вилоят Кенгаши депутати Ҳ. Муйдинхўжаев, туман Кенгаши депутати Ж. Умаров бош қўшишмоқда. Уларнинг бу хайрли ташаббусини маҳаллалардаги тадбиркор ва ишбилармон кишилар қўллаб-қувватлашмоқда.

Худди шундай хайрли ва эзгу ишлар «Садпири комил» қабристонида ҳам бошлаб юборилди. Бу муқаддас қадамжонинг қарийб 700 метр девори янгиланади ва унга замонавий тус берилиши кўзланмоқда.

Анвархон Тўрахўжаев, вилоят Кенгаши депутати,

Музаффар Акрамов, туман ободонлаштириш бошқармаси бўлим

бошлиғи.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.