Мамлакатимизда ёшларимизни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга етарли имконият ва шарт-шароитлар яратилган.

Дарҳақиқат, жондан азиз фарзандларимизни жаҳон илм-фани чўққиларини забт этган, чуқур билим ва ўз мустақил фикрига эга бўлган етук инсон ва мутахассислар этиб тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Яқинда Косонсой технология - иқтисодиёт коллежи ўқувчи – талабалари билан ўтказилган давра суҳбатида шулар ҳақида гап борди.

Ўқувчилар ҳузурида ўтказилган давра суҳбатида прокуратура, Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти, солиқ, банк тизими ходимлари қатнашдилар.

Тадбирни коллеж директори А. Болтабоев очди. Департаментнинг вилоят бошқармаси масъул ходими Н. Яҳёев, туман прокурори ёрдамчиси А. Икрамов, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази мутахассиси Қ.  Турсунова, «Микрокредитбанк» туман филиали бош мутахассиси О. Холматов ва бошқалар сўз олиб, 12 йиллик таълимнинг мажбурийлиги, битирувчиларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳақида гапирдилар.

Ёшларни замонавий таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш, ахборот ва компьютер технологияларини пухта ўзлаштириши, уларни иш билан таъминлаш, вояга етмаганлар орасида назоратсизлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, турли иллат ва оқимлардан асраш долзарб вазифалардан эканлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Давра суҳбати қатнашчилари ўқувчиларни қизиқтирган кўпдан кўп саволларга жавоб қайтардилар.

А.Тахиров, СВОЖЖДЛҚК департаменти туман бўлими  катта инспектори.

 

 

 

Сайт материалларидан фойдаланилганда www.kosonsoynoma.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Сайт Наманган вилояти ҳокимлигининг Компьютерлаштириш маркази томонидан ишлаб чиқилган.